Қашқадарё вилоят ҳокими ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Уткиржон Қодиров тайинланди, деб хабар берди ҳокимият матбуот хизмати.

У мазкур лавозимда Бахром Юсуповнинг ўрнини эгаллади.

Уткиржон Қодиров 1984 йил Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.

У мазкур тайинловга қадар Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ, Алишер Қодиров Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани ҳақида ёзгандик.