Ҳайдовчиларга қулоқчин ёки bluetooth орқали телефондан фойдаланишга рухсат этилди

Ўзбекистонда ҳайдовчиларга ҳаракат вақтида қулоқчин ва қўл ишлатмасдан мулоқот олиб бориш имконини берувчи бошқа қурилмалар орқали телефондан фойдаланишга рухсат берилди. Ўзгаришлар 1 декабрдан кучга кирди.


Ўзбекистон банк тизими: умумий ҳолат ва истиқболлар

Марказий банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев Ўзбекистон банк тизими ҳолати ҳақида умумий маълумот бериб, уни ривожлантиришнинг истиқболли босқичларини маълум қилди. Унга кўра, долларлашув даражасини пасайтириш мақсадида Молия вазирлиги ҳузурида хедж-фонд ташкил этилмоқда, валюта кредитларини жалб қилишда эса «эҳтиёткорлик сиёсати» олиб борилади. 2025 йилда банк секторидаги ҳукумат улушини 40 фоизгача камайтириш режалаштирилган.


Янги йил байрамини оила даврасида нишонлаш тавсия этилди

Республика махсус комиссияси ўзбекистонликларга янги йил байрамини оила даврасида нишонлашни тавсия этди.


Германия, Буюк Британия, Италия, Миср ва бошқа давлатлардан келганлар карантинга жойлаштирилади

Республика махсус комиссияси қарори билан Бельгия, Буюк Британия, Германия, Исроил, Италия, Миср ва бошқа айрим давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётганлар ўн кун давомида мажбурий уй карантини ёки ўз ҳисобларидан меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади. Хориж давлатларидан мамлакатга келувчиларнинг барчаси коронавирусга ПЗР тест натижаси манфий кўрсаткичга эга маълумотномага эга бўлиши лозим.


Ўзбекистон 10 та давлат билан халқаро авиақатновларни тўхтатди

Коронавируснинг янги «омикрон» штамми Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш учун Жанубий Африка Республикаси, Ботсвана, Намибия, Зимбабве, Мозамбик, Мадагаскар, Лесото, Эсватини, Танзания ва Гонконг халқаро авиақатновлар тўхтатилди. Мазкур давлат фуқаролари ва сўнгги 2 ҳафта ичида ушбу давлатларда бўлганлар Ўзбекистон ҳудудига киритилмайди.


1 мартдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига паспорт ҳам ўтади

Ҳайдовчиларнинг ёнида паспорт (ID-карта) мавжуд бўлган тақдирда, улардан ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, ишончнома ва суғурта полисини олиб юриш талаб этилмайди. Ўзгартишлар 3 ойдан кейин — 1 мартдан кучга киради.


Украина фуқароси молиявий пирамида яратганликда гумонланиб, ҳисбга олинди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Украина фуқароси асос солган Golden cash store хорижий корхонасини молиявий пирамида ташкил этганликда айбламоқда. Терговга кўра, гумондор олтин ва кумуш маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сармоя киритиш орқали унинг сотувидан йиллик 260 фоиз даромад кўришни таклиф қилган. Фоизлар эса янги мижозлар ҳисобидан тўлаб берилган.


Ўзбекистонликларга «Умра» сафарини адо этишга рухсат берилиши кутилмоқда

Шу кунларда Ўзбекистон фуқароларига «Умра» сафарини адо этишга рухсат берилиши кутилмоқда. Ушбу масалани ҳал этиш учун муфтий Нуриддин Холиқназаров бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига жўнаб кетди.


Ўзбекистонда маданий мерос объектларини реставрация қилиш бўйича илк лаборатория ташкил этилди

Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейи қошида археологик топилмаларни ўрганиш ва тиклаш бўйича бўйича биринчи лаборатория ишга туширилди. Лойиҳа Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.


Турин политехника университети талабаси ўлдирилган воқеа тафсилотлари очиқланди

Пойтахт ИИББ Турин политехника университетининг 18 ёшли талабаси ўлдирилишига оид воқеа тафсилотлари юзасидан маълумот берди. Воқеа аслида муассасанинг 1 курс талабалари ўртасидаги можарога аралашиш оқибатида келиб чиққани айтилмоқда. Талабанинг ўлими юзига тушган зарба ва бунинг оқибатида мияда қон қуйилиши сабаб бўлган. Гумонланувчи 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.


Автомобилнинг олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жарима бекор қилинди

Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди. Бироқ, ҳаракат вақтида улардан дастурларни томоша қилишда фойдаланиш тақиқланганича қолмоқда.


Ноябрь ойида инфляция 1,2%ни ташкил қилди

Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида 1,9% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8% га, аҳолига пуллик хизматлар нархлари 0,5% га қимматлашди.


Энг кўп чакана савдо Тошкент шаҳрида амалга оширилган

Республика ҳудудлари кесимида кичик тадбиркорлик субъектларининг энг кўп чакана савдо товар айланмаси ҳажми бўйича, жорий нархларда ялпи ички маҳсулоти ҳажми бўйича ва ташқи савдо айланмаси юқорилиги бўйича ҳам Тошкент шаҳри юқори ўринни эгаллаган. Товарлар экспорт-импорти бўйича энг паст кўрсаткич эса Сурхондарё вилоятига тўғри келган.


Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев тасвирланган янги банкноталар муомалага чиқарилади

Қозоғистонда Миллий банк томонидан давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Нурсултон Назарбоев сурати туширилган, номинал қиймати 20 минг тенге бўлган банкноталарни муомалага чиқаради. Шу билан бирга, 2015 йил намунасидаги номинал қиймати ушбу миқдорда бўлган тўлов воситалари ҳам қонуний бўлиб қолади. Пуллар декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида муомалага чиқарилади.