Ўзбекистонда транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жарима бекор қилинди. Президент 30 ноябрь куни Маъмурий жавобгарилк тўғрисидаги кодекснинг 128−2-моддасига ўзгартиш киритишга оид қонунни имзолади. Ўзгаришлар 1 декабрдан амал қила бошлайди.

Автомобилни бошқариш вақтида теле ва видео дастурларни монитор (дисплей) орқали томоша қилишга бўлган тақиқ ўз кучида қолмоқда.

Бунинг учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида (ҳозирда 270 минг сўм) жарима белгиланган. Бир йил ичида ушбу қоидабузарликни такроран содир этганлик учун — БҲМнинг жарима ёки 6 ойдан 1 йилгача транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Аввалроқ, «Газета.uz» ўзгартишлар Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилгани ҳақида ёзган эдик. Лойиҳа ташаббускорлари бугунги кунда ахборот-коммуникация технологияларини ривожланиши ортидан ҳайдовчилар мониторландан навигатор сифатида ва керакли манзални аниқ белгилаш учун фойдаланишмоқда.

Эски тартиб дисплейдан GPS-навигатор сифатида фойдаланишга тақиқ ёки жавобгарлик мавжуд эмас эди. Бироқ, ўзбошимчалик билан ўрнатилган монитордан фойдаланиш жавобгарликка тортиш учун асос бўлиб хизмат қилганди.

Бунга қадар, 1 декабрдан яна Ўзбекистонда ҳайдовчиларга ҳаракат вақтида қулоқчин ва қўл ишлатмасдан мулоқот олиб бориш имконини берувчи бошқа қурилмалар орқали телефондан фойдаланишга рухсат берилгани ҳақида ёзгандик.

2022 йил мартдан эса ҳайдовчиларнинг ёнида паспорт (ID-карта) мавжуд бўлган тақдирда, улардан ҳайдовчилик гувоҳномаси, техпаспорт, ишончнома ва суғурта полисини олиб юриш талаб этилмаслиги ҳақида хабар бергандик.