Пара-енгил атлетиканинг эркаклар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш баҳсларида ўзбекистонлик Бобуржон Омонов Паралимпия рекордини янгилаган ҳолда олтин медалга сазовор бўлди. У 14.06 метр натижа қайд этди.

Маълумот учун, бу борада жаҳон рекорди ҳам айнан Омоновга тегишли. Бобуржон Омонов БААда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 14.31 метр натижа билан дунё рекордини ўрнатган.

Ўзбекистонлик пара-енгил атлетикачи Нурхон Қурбонова Ф54 тоифасида кечган баҳсда 7.77 метр натижа қайд этиб, шахсий кўрсаткичини янгилади. Шу билан бирга ушбу натижа унга бронза медалини ҳам тақдим қилди.

Фото: МОҚ ахборот хизмати

Маълумот учун, Нурхон Қурбонова мусобақа давомида яна найза улоқтириш бўйича ҳам ўз омадини синаб кўради.

Шу тариқа ушбу Паралимпиададаги Ўзбекистон делегациясининг медаллари 5 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронзага етди.