Кеча, 11 август куни Ўзбекистонда 925 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 8 нафар бемор вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирилиги маълумотларига кўра, касаллик қайд этилганларнинг умумий сони 140 210 (+925) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри (211 киши), Тошкент вилояти (91 киши), Сурхондарё вилояти (89 киши), Қорақалпоғистон Республикаси (86 киши) ва Самарқанд вилоятида (83 киши) қайд этилган.


8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 956 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 11 август куни 493 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 16 364 нафарга етди. 4 нафар бемор пневмониядан вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 110 нафарга етди.