«коронавирус» тегли мақолалар


Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти коронавирусга қарши mRNA-вакциналарини ишлаб чиққан олимларга берилди
3 октябр 2023, 10:01

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти коронавирусга қарши mRNA-вакциналарини ишлаб чиққан олимларга берилди

Тиббиёт бўйича Нобель мукофоти COVID-19 га қарши вакциналар яратиш имконини берувчи mRNA синтези технологияларини ишлаб чиққан Каталин Карико ва Дрю Вайсманга берилди.

Коронавируснинг пирола номли янги штами Ўзбекистонда қайд этилгани йўқ — Санэпидқўмита
18 сентябрь 2023, 17:53

Коронавируснинг пирола номли янги штами Ўзбекистонда қайд этилгани йўқ — Санэпидқўмита

Қатор давлатларда коронавируснинг пирола номли янги штами кенг тарқалмоқда, у омикрондан ҳам юқумлироқ бўлиши мумкин. Ўзбекистон Санитария-эпидемиология қўмитаси ҳозиргача мамлакатда бу штамм қайд этилмагани ва вазият барқарор эканини билдирди.

«Коронавирусдан қўрқишга ҳожат йўқ». «Зангиота-1» шифохонаси раҳбарияти — COVID-19 билан боғлиқ вазият ҳақида
1 сентябрь 2023, 13:19

«Коронавирусдан қўрқишга ҳожат йўқ». «Зангиота-1» шифохонаси раҳбарияти — COVID-19 билан боғлиқ вазият ҳақида

Жаҳонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлади. «Газета.uz» «Зангиота-1» Республика ихтисослаштирилган шифохонаси директори ва унинг ўринбосари билан Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият, инфекциянинг тарқалиши ва вируснинг янги турлари ҳақида суҳбатлашди.

Британияда COVID-19 қурбонларининг оилалари ҳукуматни судга берди
25 август 2023, 23:45

Британияда COVID-19 қурбонларининг оилалари ҳукуматни судга берди

COVID-19 пандемияси бошида вафот этган британияликларнинг оилалари ҳукуматни, шунингдек, бир қатор қариялар уйлари ва касалхоналарни судга беришди. Уларнинг таъкидлашича, расмийлар ўз яқинларини вирусдан ҳимоя қилиш учун етарлича ҳаракат қилмаган.

Сўнгги ҳафталарда COVID-19 билан касалланиш ортмоқда — ЖССТ
18 август 2023, 20:27

Сўнгги ҳафталарда COVID-19 билан касалланиш ортмоқда — ЖССТ

ЖССТ маълумотларига кўра, 17 июлдан 13 августгача дунёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари 63 фоизга ошган. Ташкилот вирусни «жиддий таҳдид» деб ҳисоблашда давом этмоқда ва мамлакатларни касалликка қарши курашиш учун «ўрнатилган инфратузилмани демонтаж қилмасликка» чақирмоқда.

Коронавирус бўйича вазият барқарор — Санэпидқўмита
27 июл 2023, 11:44

Коронавирус бўйича вазият барқарор — Санэпидқўмита

Санитария-эпидемиология қўмитаси Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарорлигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда COVID-19 ва ўткир респиратор инфекцияларнинг микс-инфекция касаллиги кузатилиб турибди.

Коронавирусга чалинганлар билан ишлаётган шифокорларга бериладиган устама миқдори камайди
22 июн 2023, 15:57

Коронавирусга чалинганлар билан ишлаётган шифокорларга бериладиган устама миқдори камайди

Президент фармонига кўра, коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган шифокор ва бошқа ходимларга ишлаган даври учун бериладиган махсус устама тўлови 200 фоиздан 50 фоизга туширилди.

Ўзбекистонга 900 минг дозага яқин Pfizer вакцинаси олиб келинди
17 март 2023, 12:30

Ўзбекистонга 900 минг дозага яқин Pfizer вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга 13−15 март кунлари коронавирусга қарши жами 875 520 доза Pfizer вакцинаси келтирилди. Айни кунгача мамлакатда жами 75,6 млн доза вакцинадан фойдаланилган.

«Бу ҳозир ҳеч кимга қизиқ эмас» — ССВ Ўзбекистонда коронавирус статистикасини эълон қилиш тўхтатилгани ҳақида
19 январ 2023, 14:05

«Бу ҳозир ҳеч кимга қизиқ эмас» — ССВ Ўзбекистонда коронавирус статистикасини эълон қилиш тўхтатилгани ҳақида

Ўзбекистонда ковид статистикаси эълон қилинмаётганига бир ойдан ошди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалланиш ҳолатлари кескин камайгани учун ахборот бериш тўхтатилганини билдирди. СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, ҳозирда кунига 15−20 та касалланиш ҳолати қайд этилмоқда.

Коронавирус енгил ва симптомларсиз кечмоқда — СЭС
16 январ 2023, 09:57

Коронавирус енгил ва симптомларсиз кечмоқда — СЭС

Аномал совуқ кунларда ўткир респиратор касалликлар кўпайиши мумкин. Коронавирус енгил ва симптомларсиз кечаётганини ҳисобга олиб, СЭС фуқароларни шамоллаш белгилари кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш, ўзбошимчалик билан дори ичмаслик, гумон бўлганда, коронавирусга тест топширишга чақирди.

Болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ССВ
9 январ 2023, 12:15

Болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз — ССВ

ССВ тармоқларда болалар орасида коронавирус авж олаётгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга зидлигини маълум қилди. «COVID-19`га чалинишнинг сўнгги кўтарилиши ўтган йил куз ойларига тўғри келганди», — дейилади хабарда. Вазирлик 15 декабрдан буён касалланишлар статистикасини эълон қилмай қўйди.

14 декабрь куни 134 кишида ковид аниқланди
15 декабр 2022, 10:21

14 декабрь куни 134 кишида ковид аниқланди

Чоршанба куни Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони яна ортиб, 134 нафарни ташкил этди. Кунлик касалланганларнинг энг кўпи доимгидек Тошкент шаҳрида қайд этилмоқда.

Ўзбекистонда жами коронавирусга чалинганлар сони 248 минг нафардан ортди
14 декабр 2022, 10:37

Ўзбекистонда жами коронавирусга чалинганлар сони 248 минг нафардан ортди

Сешанба куни республикада яна 101 киши ковидга чалинди (олдинги кун 58 киши касаллик юқтирганди). Пандемия бошланган 2020 йилнинг март ойидан бери расман коронавирусга чалинганлар сони 248 мингдан ортди.

Якшанба куни 122 кишида коронавирус аниқланди
12 декабр 2022, 10:33

Якшанба куни 122 кишида коронавирус аниқланди

11 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 122 кишини ташкил этиб, уларнинг 83 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Бир кунда яна 130 кишида коронавирус аниқланди
10 декабр 2022, 10:57

Бир кунда яна 130 кишида коронавирус аниқланди

Жума куни Ўзбекистонда 130 киши ковидга чалинди (олдинги кун 122 киши). Касалланганларнинг 107 нафари Тошкент шаҳрида аниқланди.

8 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 122 кишини ташкил этди
9 декабр 2022, 10:15

8 декабрь куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 122 кишини ташкил этди

ССВ маълумотларига кўра, 8 декабрь куни Ўзбекистонда кунлик ковид статистикаси бироз камайиб, 122 кишининг вирусга чалингани маълум қилинди. Ҳудудлар кесимида пойтахт (66 нафар) биринчи ўринда.

Тошкент шаҳрининг ўзида 100 нафардан ортиқ бемор коронавирусга чалинди
7 декабр 2022, 10:18

Тошкент шаҳрининг ўзида 100 нафардан ортиқ бемор коронавирусга чалинди

6 декабрь, сешанба куни Ўзбекистонда 157 (бир кун аввал 120) кишида коронавирус аниқланиб, уларнинг 106 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди
6 декабр 2022, 10:20

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди

5 декабрь куни республикада коронавирус юқтирганлар сони бироз камайиб, 120 кишини ташкил этди. (Бир кун олдин 153 кишида аниқланган.)

Ўзбекистонда бир кунда 153 киши ковид юқтириб олди
5 декабр 2022, 11:26

Ўзбекистонда бир кунда 153 киши ковид юқтириб олди

Ўзбекистонда 4 декабрь, якшанба куни расман 153 киши (шанба куни — 162 киши)да коронавирус аниқланди. Энг кўп беморлар, доимгидек, пойтахтда қайд этилди.

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони бир кунда 160 нафардан ошди
4 декабр 2022, 12:01

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони бир кунда 160 нафардан ошди

Шанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 162 нафарни ташкил этди. Бу 21 февралдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг