Yandex долзарб ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун технологиялардан, жумладан, сунъий интеллект ва машинавий таълимни ўрганишга бағишланган туркум маърузалардан фойдаланиш имконини тақдим этди. Бу ҳақда компания «Газета.uz»га маълум қилди.

Маърузалар ўзбек ва рус тилларида бўлиб, мактаб ўқувчиларининг билим даражасига мослаштирилган.

Тўпламда қуйидаги маърузалар мавжуд:

  • Ногиронлиги бўлган фуқаролар иловадан қандай фойдаланишлари мумкин? (Валерия Курмак, Yandex компаниясининг инклюзия йўналиши раҳбари);
  • AI ижтимоий ва экологик лойиҳаларда қандай ёрдам беради? (Анна Лемякина, Yandex Cloud миллий ва стратегик лойиҳалар директори);
  • Yandex Taxi буюртмаларни қандай тарқатади ва қандай технологиялар саёҳатларни хавфсизроқ қилади? (Анна Козлинская, Yandex Taxi компаниясининг ML-ривожлантириш гуруҳи раҳбари);
  • Жамоада самарали муҳитни қандай яратиш мумкин? (Дарья Золотухина, Yandex`нинг HR директори).

«Yandex мавжуд бўлган ҳар бир мамлакатда биз таълимга сармоя киритамиз ва мактабдан бошлаб IT`га қизиқишни ривожлантирамиз. Бу соҳага кириб келаётган мутахассисларнинг келажак авлодлари учун узоқ муддатли сармоядир», — дейди Дарья Золотухина.

Биринчи туркум маърузалар Ўзбекистонда Yandex, Tech4impact нодавлат-нотижорат ташкилоти ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кўмагида амалга оширилаётган Technovation Girls халқаро STEM ва қизларга мўлжалланган дастур иштирокчилари учун ўтказилди.

Маърузаларни Technovation Uzbekistan лойиҳасининг YouTube каналида топиш мумкин.