Ўзбекистонда 29 июль куни пандемия бошидан бери антирекорд янглиланди — 897 киши коронавирусга чалинди. COVID-19 расман қайд этилганлар сони 128 403 нафарга етди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 546 нафар кишида пневмония аниқланди. ССВ пневмония ҳолатларини беришни бошлаган санадан бери ушбу касаллик аниқланганлар сони 9798 нафарга етди.


29 июль куни 650 нафар бемор касалликдан соғайиб, соғайганлар жами 122 368 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 866 нафарни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВ 2 июлдан бошлаб айни вақтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони ҳақида маълумот бермаяпти.