Тошкент вилоятининг Қибрай туманида беш киши қасддан ўлдирилди. Ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган бу ҳақдаги маълумот 29 июль куни Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан тасдиқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а, ж» бандлари (қасддан одам ўлдириш — икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумондор процессуал тартибда қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабар қилинишича, фожиа 29 июлга ўтар кечаси содир бўлган. Ҳалок бўлганлар — бир оиланинг тўрт аъзоси (ота, икки қизи ва ўғил) ҳамда уйда ишлаган қурувчи.