Ангренлик йигит Телеграм-гуруҳ очиб, фуқароларнинг 13 млн сўмини ўзлаштирди

Ангренлик йигит «UNIVERSAL KREDIT» номли сохта Телеграм-гуруҳ очиб, 15 дақиқа ичида микроқарз берилиши ҳақидаги эълон билан 10 нафардан зиёд фуқаронинг 13 млн сўмини ўзлаштирди.

«Ҳоким кабинети „халқ қабулхонаси“ бўлади» — президент

Президент аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизими бўйича йиғилиш ўтказди. Барча ҳокимлар фуқароларни қабул қилиш учун ҳафтасига икки кун ажратишлари ва ҳокимликларда кунлик қабул ташкил этилиши белгиланди. «Ҳар бир ҳокимнинг кабинети «халқ қабулхонаси» бўлади. Мурожаатларни кўриб, нималарга эътибор қилиш бўйича ҳар бир раҳбарнинг стратегияси бўлиши керак, — деди президент.

Ҳокимликлар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ипотека кредитлари бўйича кафиллик беради

Ҳукумат қарори билан, 2022 йил 1 августгача тажриба тариқасида ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафилликлари берилади. Кафиллик берилганлиги учун ҳокимликлар томонидан тўлов ундирилмайди.

Ўзбекистонлик 2 нафар теннисчи келишилган ўйинлар сабабли дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик икки теннисчи 2019 йилда бўлиб ўтган турнирдаги келишилган ўйинлар сабабли спортдан четлатилди. Темур Исмоилов бир умрга дисквалификация килиниб, 14 минг доллар жаримага тортилди. Амал Султонбеков эса беш йилга четлатилиб, унга 8000 доллар миқдоридаги жарима белгиланди.

Президент мактаблари битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз қабул қилинади

2021−2022 ўқув йилидан президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар битирувчилари тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз давлат ОТМларига ўқишга қабул қилинади.

«Бу қонун чиқарувчиларимизга боғлиқ». МСК раиси ўринбосари президентликка мустақил номзод кўрсатиш ҳақида

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров сайловчилар ташаббускор гуруҳлари мустақил равишда ўз номзодини кўрсатиш масаласини ҳал этиш қонун чиқарувчиларга боғлиқ эканлигини қайд этди. Ушбу масала ЕХҲТнинг ДИИҲБ миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида кўтарилган эди.

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлишди

Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро биология олимпиадасида 2 та олтин ва 1 та кумуш, халқаро физика олимпиадасида 1 та бронза ва халқаро математика олимпиадасида биттадан кумуш ва бронза медаллари соҳиби бўлишди.

Сенат Россияга ишга жўнатилиб, ваъда қилинган маошини ололмаётган фуқаролар мурожаатини ўз назоратига олинди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Андижон филиали Россияга ишга жўнатган 41 нафар ўзбекистонликлар ваъда қилинган маош тўланмаётганлиги ва етарли шароитлар яратилмаганлиги устидан шикоят қилмоқда. Олий Мажлис Сенати ушбу ҳолатни ўз назоратига олганини маълум қилди.

Хорижий давлатлар раҳбарлари Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

24 июль куни, президент Шавкат Мирзиёев 64 ёшни қарши олди. Шу муносабат билан президент бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари ва жамоат арбобларидан табрик ва қутловлар қабул қилди.

Ташқи савдо айланмаси ўсмоқда, бироқ ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етмади

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етгани йўқ, бироқ ўсишда давом этмоқда. 2021 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, ташқи савдо ҳажми 13,6 фоизга ўсиб, 18 млрд долларга етди. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 10 та ҳамкор давлатлар рўйхатига Украина ҳам кирди.

Тошкентнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараси ўзгарди

Тошкентнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 7,8минг гектардан кўпроқ ер майдонлари қўшиб берилди. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилди.

Токио-2020. Биринчи кунда ўзбекистонликлар бирорта ҳам ғалабага эришмади

Токиодаги ёзги Олимпиаданинг биринчи кунида баҳсларга киришган қарийб барча ўзбекистонлик спортчилар мағлубиятга учраб, мусобақаларни тарк этди. Фақатгина эшкак эшувчилар ярим финалда қўшимча ўрин учун курашиш имкониятини сақлаб қолдилар.

Жаҳонгир Отажоновнинг иши судга оширилди — Тошкент ИИББ

Тошкент ИИББ собиқ хонанда Жаҳонгир Отажоновнинг видеомурожаатда айтган гапларида ҳақорат аломатлари бор деб топди. Иш бўйича тўпланган ҳужжатлар судга оширилди.

«16 февраль воқеалари»да айбланган 5 фуқаро оқланди

1999 йилнинг 16 февраль куни пойтахтдаги портлашлар сабаб жиноий жавобгарликка тортилган 5 фуқаро оқланди. Оқланганлар «16 февраль воқеалари»нинг асосий ижрочилари деб топилганлар эмас. Улар собиқ божхона ходимлари ҳисобланади.

«Газета.uz»да чиққан мақолалар:

«Вакцина тиббиётнинг энг катта ютуғи» — вирусолог Дилдора Секлер

Ҳозир пневмококкка қарши эмланиш мумкинми, бу вакцина коронавирусдан ҳимоя қиладими ва нима учун эмлашдан қўрқмаслик керак? «Газета.uz»нинг шу ва бошқа саволларига шифокор-вирусолог, Facebook`даги «Врачи Ташкента» гуруҳи асосчиси, PhD Дилдора Секлер жавоб берди.

Вакциналар дунёни қандай ўзгартирган?

COVID-19 пандемияси инсониятни юқумли касалликларнинг нақадар хавфли ва ҳалокатли авж олишини эслашга мажбур қилди. Шунигдек, у бундай ҳолатларда вакциналар нормал ҳаётга қайтиш учун ягона умид эканлигини ҳам эслатмоқда. Дунё тарихида энг кенг тарқалган чечак, қизамиқ, полиемиелит ва безгак касалликлари ва уларга қарши курашда вакциналарнинг ўрни ҳақида.