Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида ўтказилган сайёр йиғилиш баёнида белгиланишича, Самарқанд шаҳар Кўксарой майдонидаги «Бизнес центр Самарқанд» акциядорлик жамиятининг маъмурий биносини 14 қаватдан 7 қаватгача камайтириш орқали беш юлдузли меҳмонхона барпо этилади.

Zarnews.uz сайтида берилган маълумотга кўра, бунинг учун тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигига вазифалар топширилди.