дайжест

Заргарлик маркази, туризм, саноат ва экспорт. Президент Наманган вилоятини ривожлантириш режалари ҳақида гапирди

Президенти Наманган вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирларини кўриб чиқди. Вилоятда Туркия тажрибаси асосида заргарлик маркази қуриш, тоғ туризми ва йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, Қамчиқ довони ёнида логистика маркази очиш ва бошқалар режалаштирилмоқда.


дайжест

Ангренда 9-синф ўқувчиси ўзидан икки ёш катта бола билан уришиб, уни ўлдириб қўйди

Ангрен шаҳрида 2008 йилда туғилган ўсмир ўзидан икки ёш катта бола билан жанжаллашиб, уни ўлдириб қўйди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Рақибини «ҳазиллашиб» тепган «Бунёдкор» футболчиси 2 та ўйинга дисквалификация қилинди

ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси «Андижон» — «Бунёдкор» ўйинида рақибини «ҳазиллашиб» тепган Усмонали Исмоналиевни (Бунёдкор) 2 та ўйинга четлаштирди. Жамоадошини зарбадан сўнг йиқилишга мажбурлаган Фарҳод Бекмуратовга ҳам (Андижон) жарима қўлланди. Ҳолат видеоси тармоқларда миллионлаб марта кўрилди.


дайжест

Кучли шамол оқибатида Тошкент вилоятидаги 12,5 мингта истеъмолчи электрсиз қолди

Кучли шамол туфайли Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғи авариявий ўчди. Оқибатда Тошкент вилоятидаги 12,5 мингдан ортиқ истеъмолчи электр таъминотидан узилди. Чилонзорда дарахт қулаб тушгани сабабли газ қувури узилиб, 768 та хонадон вақтинча газсиз қолди.


дайжест

UzAuto Motors Labo учун қўшимча контрактация очади

UzAuto Motors 29 март куни Labo автомобили учун қўшимча контрактация очилишини маълум қилди. Компания нархлар ўзгаришсиз қолишини алоҳида таъкидлади.


дайжест

Қирғизистон божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимов қўлга олинди

Қирғизистон махсус хизматлари божхона хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовни жиноий даромадларни легаллаштиришда гумонлаб қўлга олди. Собиқ амалдор Бокудан Бишкекка экстрадиция қилинди. Матраимовнинг «қонундаги ўғри», марҳум Қамчи Кўлбоев билан алоқаси бўлгани даъво қилинмоқда.


дайжест

Хулқ-атвор иқтисодиёти асосчиларидан бири Даниэль Канеман вафот этди

Психолог ва иқтисодчи, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори, хулқ-атвор иқтисодиёти асосчиларидан бири Даниэль Канеман 90 ёшида вафот этди.


дайжест

Сурхондарёда ЙТҲ оқибатида аёл ва унинг 2 фарзанди ҳалок бўлди

Сариосиё туманида 41 ёшли аёл бошқарувидаги Nexia 3 йўлдан чиқиб кетиб, бетон тўсиққа урилди. ЙТҲ ортидан автомобилда ёнғин юз берди, оқибатда аёл ва унинг икки боласи воқеа жойида ҳалок бўлди. Машинадаги аёлнинг қариндоши ва яна бир фарзанди шифохонага ётқизилди.


дайжест

Темирйўл кесишмасини таъмирлаш учун Тошкентдаги ҳалқа йўлининг бир қисми тунги вақтда ёпилади

Тошкент шаҳридаги Темур Малик кўчасининг (ҳалқа йўли) «Локомотив» истироҳат боғи яқинидаги қисмида 28 март соат 21:00 дан 29 март соат 6:00 га қадар транспорт ҳаракати тўхтатилади.


дайжест

Ўзбекистон Россиядан газ импортини 2024 йилда уч баравар оширишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ҳукумати 2024 йилда Қозоғистон орқали Россия гази импортини уч баравар оширишни режа қилмоқда, деб ёзмоқда «ТАСС».


дайжест

Давлат идораларининг коррупцияга қарши курашиш рейтинги эълон қилинди

Антикоррупция агенлиги давлат идораларининг коррупцияга қарши кураш бўйича рейтингини эълон қилди. Вазирликлар орасида Тоғ-кон саноати вазирлиги энг яхши, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги энг ёмон натижани қайд этди. Ҳокимликлар орасида энг қуйи ўриндан Андижон вилояти ҳокимлиги жой олди.


дайжест

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш учун 800 млрд сўм талаб этилади — Статистика агентлиги

Ўзбекистонда аҳоли рўйхатини ўтказиш учун олдиндан 800 млрд сўм талаб этилади, дея маълум қилди Статистика агентлиги. Тадбир 2025−2026 йилларда ўтказилиши режа қилинган.


дайжест

Ўзбекистонда аёллар иқтисодиётда эркаклар билан тенг қатнашса, ЯМД 29 фоизга ошиши мумкин — Жаҳон банки

Жаҳон банки Ўзбекистондаги гендер ҳолати бўйича ҳисоботининг асосий хулоса ва тавсияларини тақдим этди. Унга кўра, агар аёллар иқтисодий ҳаётда эркаклар билан тенг иштирок эта олса, Ўзбекистон ялпи миллий даромади (ЯМД) тахминан 29 фоизга ошиши ва 700 мингдан ортиқ одам камбағалликдан чиқиши мумкин.


дайжест

Самарқандда қум-шағал қазиб олиши оқибатида давлатга 6 млрд сўм зарар етказган шахслар аниқланди

Самарқанд вилоятидаги Оқдарё дарёсидан 13 минг куб ҳажмдаги қум-шағални ўзбошимчалик билан қазиб олганлар аниқланди. Улар давлат ва жамият манфаатларига 6 млрд сўм зарар етказгани маълум бўлди.


дайжест

Россиядаги терактдан сўнг Қозоғистондаги савдо марказлари ва концерт залларида текширув ўтказилади

Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Россиядаги «Крокус сити ҳолл»да содир этилган терактдан кейин мамлакатнинг барча йирик савдо марказлари, концерт заллари ва одамлар гавжум бўладиган бошқа жойларини текширади.


дайжест

Сенатнинг 51-ялпи мажлиси 30 март куни бўлиб ўтади

Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни ўтказилади. Унда «Телекоммуникациялар тўғрисида»ги, суд фаолияти юзасидан ва бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритиш муҳокама қилинади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг 2023 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботи эшитилади.


дайжест

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин

Хитойнинг CITIC Construction компанияси Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилиш лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда. Уни таъмирлаш 2022 йил бошида муҳокама қилинганди. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда пулли йўллар қуришни режа қилмоқда.


дайжест

Тошкентнинг марказий ҳудудларида бир кунга иссиқ сув ўчирилади

Тошкентнинг марказий ҳудудларида 29 март куни иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш муносабати билан иссиқ сув бир кунга тўхтатилади.


дайжест

Россия Украинага қарши йирик ҳужумга тайёрланмоқда — Economist

Россия армияси Украинага қарши янги йирик ҳужумни бошлаши мумкин, Киевнинг унга бардош бера олиш қобилияти эса бир йил аввалгига нисбатан «ишончсизроқ кўринмоқда», деб ёзди Economist. Украина зудлик билан кўпроқ қўшин мобилизация қилиши ва ишончли мудофаа чизиғи қуриши керак.


дайжест

Латвия ташқи ишлар вазири бюджет ҳисобидан шахсий самолётларда учгани билан боғлиқ можаро сабаб истеъфога чиқади

Латвия ташқи ишлар вазири Кришьянис Кариньш бош вазир бўлган вақтида бюджет ҳисобидан шахсий самолётларда учгани билан боғлиқ можаро туфайли ўз лавозимини тарк этишини эълон қилди. У бош вазирлик пайтида 32 марта шахсий самолётларда чет эл сафарларига борган ва бу бюджетга 613 минг еврога тушган.


дайжест

Президент Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони ҳукумати раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти халқ ҳукумати раиси Эркин Туниязни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон вилоятлари ва ШУАР ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хитой билан ўзаро савдо ҳажмининг қарийб 10 фоизи ушбу минтақа ҳиссасига тўғри келади.


«Газета.uz»да эълон қилинган махсус материаллар:

дайжест

Негатив лаззати. Плёнкали фотография ихлосмандлари қандай суратга олади?

Мобил телефонлар юқори сифатда сурат олиш имконини берадиган ҳозирги замонда, нақадар ғалати кўринмасин, плёнкали фотография мухлислари сони ҳам кўпайяпти. «Газета.uz» фотографлар Виктор Ан, Юрий Веденин ва Эрик Музипов билан қандай қилиб ва нима учун плёнкага суратга олишлари ҳақида суҳбатлашди.


дайжест

Таълим — шунчаки восита. Freshman Academy асосчиси Валерий Аракелян — Айви-Лига университетларига кириш ва ўқиш ҳақида

Валерий Аракелян асли самарқандлик. У абитуриентларни дунёнинг энг яхши университетларига грант асосида ўқишга кириш учун тайёрлашга ихтисослашган Freshman Academy онлайн мактабига асос солган. «Газета.uz» Валерий билан академия фалсафаси, талабалар ва хорижда таҳсил олиш ҳақида суҳбатлашди.


дайжест

Рўзага оид савол-жавоблар

Саҳарликка ухлаб қолган киши рўзани қандай тутиши керак, ҳеч нарса емасдан оғиз ёпиш мумкинми, рўзадор одам ғарғара қилса бўладими, рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланса бўладими? «Газета.uz» Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг рўзага оид айрим саволларга берган жавобларини жамлади.


дайжест

Тошкентда кучли шамол туфайли дарахтлар қуламоқда (видео, фото)

Пайшанба тонгида бошланган кучли шамол чанг бўронларини келтириб чиқарди. Жойларда дарахтлар қулаб, машина ва объектлар устига тушмоқда, электр симларига зарар етяпти. ФВВ кучли шамол вақтида кўрилиши керак бўлган хавфсизлик чораларини эслатиб ўтди. Видео, фото.