Шавкат Мирзиёев 28 март куни Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони (ШУАР) халқ ҳукумати раиси Эркин Туниязни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, жумладан, Ўзбекистон ҳудудлари ва ШУАР ўртасидаги амалий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Бугунги кунда Хитойнинг ушбу минтақаси икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдонинг қарийб 10 фоизини ташкил қилади ва бу кўрсаткич ўсиб бормоқда, дейилади хабарда.

хитой, шинжон-уйғур автоном райони, шуар, шавкат мирзиёев, эркин тунияз

Ўзбекистон компаниялари билан инвестиция лойиҳалари портфели 3,5 миллиард долларни ташкил этади. Бу «яшил» энергетика ва электротехника саноати, қурилиш тармоғи ва янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, металлургия, инфратузилмани модернизация қилиш ва бошқа йўналишларни қамраб олади.

Шавкат Мирзиёев ШУАР билан ҳамкорликни ошириш, қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади. Инновацион технологиялар, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт ва логистика, банк-молия сектори, таълим, анъанавий тиббиёт устувор йўналишлар ҳисобланади.

Музокараларда Ўзбекистоннинг ҳар йили Урумчи шаҳрида ўтказиладиган «Экспо Хитой-Евросиё» кўргазмасида иштирок этиши, гуманитар ва туризм алоқаларини ривожлантириш ҳамда «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темирйўли қурилиши лойиҳасини илгари суриш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

хитой, шинжон-уйғур автоном райони, шуар, шавкат мирзиёев, эркин тунияз

Шу куни бош вазир Абдулла Арипов ҳам Эркин Туниёз билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилди унинг матбуот хизмати.

Томонлар ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, инвестициявий, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, таълим, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.