29 март куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш учун иссиқ сув таъминоти бир кунга тўхтатилади, деб хабар берди Veolia Energy Tashkent.

Иссиқ сув ўчирилиши Тошкент ИЭМ (М-5,8) ҳудудига таъсир қилади.

Иссиқлик тармоқларидаги нуқсонларни аниқлаш ва кейинги иситиш мавсуми бошланишидан олдин уларни бартараф этиш учун иссиқлик тармоқларини мўлжалланган ҳарорат бўйича синовдан ўтказиш зарур ҳисобланади, дея қайд этди компания.

«Синовлар давомида иссиқлик тармоқлари қувурларининг шикастланиши ва иссиқ сув йўллар ва йўлакларга оқиб чиқиши мумкин. Ҳайдовчилар, пиёдалар ҳамда маъмурий ва турар-жой биноларидаги юртдошларимиздан эътиборли ва эҳтиёт бўлишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Носозликлар аниқланган тақдирда (78) 129−01−85 телефон рақами орқали маълум қилиш сўралган.

Манзиллар

Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари, Навоий, Бобур, Глинка, Қумариқ, Яҳё Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Шастри, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Ойбек, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Ҳайдар Алиев, Олтин водий, Фидокор, Авлиёота, Моштабиб, Миробод кўчалари, М-1,2,4,5,7 Қушбеги, Бошлиқ даҳалари, Учувчилар шаҳарчаси.