«бишкек» тегли мақолалар


Бишкекдаги асосий ИЭСда портлаш содир бўлди, аҳоли иссиқ сув ва иситиш тизимидан узилди
2 феврал 2024, 22:22

Бишкекдаги асосий ИЭСда портлаш содир бўлди, аҳоли иссиқ сув ва иситиш тизимидан узилди

Бишкекда шаҳарнинг катта қисмини иссиқлик билан таъминлайдиган ИЭСда портлаш содир бўлди. Аҳолига иссиқ сув таъминоти тўхтатилди, мактаб ва боғчалар онлайн таълимга ўтказилди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров вазиятни ўз назоратига олди.

Бишкекда жамоат транспорти тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтказилади
8 август 2023, 21:47

Бишкекда жамоат транспорти тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтказилади

Август ойи охиридан бошлаб Бишкекда жамоат транспорти (автобус ва троллейбуслар) фақат нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтади. Шаҳар ҳокимияти бу тўлов тизимини шаффофлаштириши ва бюджет даромадларини оширишига ёрдам беради, деб умид қилмоқда.

Бишкекда ўткир ичимлик суви танқислиги кузатилмоқда. Вазият ҳақида нималар маълум?
8 июн 2023, 18:54

Бишкекда ўткир ичимлик суви танқислиги кузатилмоқда. Вазият ҳақида нималар маълум?

Май ўрталаридан Бишкекда, айниқса шаҳар чети ва жанубий қисмида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ вазият оғирлашди. Мавзелардан бирида аҳоли норозилик намойиши уюштирди. Мэрия тақчилликни истеъмол ҳажми ортгани ҳамда томорқаларни суғоришда ичимлик сувидан фойдаланилаётгани билан боғлади.

Тошкентдан Бишкекка автобус қатнови қайта йўлга қўйилмоқда
15 апрель 2022, 13:02

Тошкентдан Бишкекка автобус қатнови қайта йўлга қўйилмоқда

15 апрелдан Тошкент ва Бишкек ўртасида автобус қатнови қайта тикланмоқда.

Бишкекда қиз олиб қочишга қарши митинг ўтказилди
8 апрель 2021, 15:05

Бишкекда қиз олиб қочишга қарши митинг ўтказилди

Қирғизистонда юзлаб одамлар 27 ёшли қизнинг турмуш қуриш учун ўғирлаб кетилиши ва кейинчалик унинг ўлдирилиши ортидан норозилик билдириб ҳукумат биноси олдида йиғилишди. Намойишчилар Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг истеъфога чиқишини ва «Келинни ўғирлаш» моддаси учун жазони кучайтиришни талаб қилмоқда. Вазиятга бош вазир ва президент аралашди.

Бишкекда намойишчилар Оқ уйни эгаллаб олди
6 октябр 2020, 12:39

Бишкекда намойишчилар Оқ уйни эгаллаб олди

Бишкекда парламент сайловлари натижаларидан норози бўлган минглаб фуқаролар намойиш ўтказди. Улар Оқ уй, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биноларини эгаллаб олди ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевни озод қилди. Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков сиёсий кучларни ақл билан иш кўришга чақирди ва овоз бериш натижалари бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтди.

Бишкек ва Олмаота ҳокимларида коронавирус аниқланди
22 июн 2020, 13:16

Бишкек ва Олмаота ҳокимларида коронавирус аниқланди

Қозоғистоннинг Олмаота вилояти ҳокими Омондиқ Баталов ва Бишкек ҳокими Азиз Суракматовнинг коронавирус учун топширган тестлари натижалари ижобий чиқди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг