15 апрелдан Тошкент — Бишкек йўналишида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилмоқда, деб хабар берди Tashtrans.uz сайти. Йўналишлар жадвали «Тошкент» автовокзалининг сайтида эълон қилинган.

Рейслар ҳар куни, кунига икки марта — соат 18:00 ва 19:00 да амалга оширилади.

Тошкент — Бишкек йўналишининг узунлиги 601 км, йўлга кетадиган вақт 12 соат 40 дақиқани ташкил этади.

Автобуслар Тошкент автовокзалидан (Олмазор метро бекати) жўнайди. Чипта нархи 250 минг сўм, уни автовокзал кассаларидан харид қилиш мумкин.

Тошкент — Бишкек халқаро автобус йўналиши 2020 йилда коронавирус пандемияси ва давлатлар ўртасидаги чегаралар ёпилганлиги сабабли тўхтатилган эди.