Қамчиқ довонида юк машинаси ҳайдовчиси бир неча автомобиль билан тўқнашиб кетиши натижасида уларда ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, 4 киши ҳалок бўлган, 5 дан 7 нафаргача киши жароҳатланган. ФВВ ёнаётган автомобиллар тезда ўчирилганини маълум қилди.
«Тошкент-Ўш» йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида Isuzu юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, олдида ҳаракатланиб кетаётган иккита Lacetti билан тўқнашиб, йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилди. Натижада ҳайдовчи ва йўловчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этди.
Кечаси Тошкент-Ўш йўлининг Қамчиқ довонидан ўтувчи қисмида ёқилғи ташувчи юк машинаси ва Damas тўқнашиб кетди. Натижада ёнғин содир бўлди. Воқеа оқибатида икки транспорт воситасидаги тўрт киши вафот этган. Ёнғин вақтида ҳам ҳалок бўлганлар бўлиши мумкин (янгиланди).
4 май куни кечаси «Қамчиқ» довонида кузатилган сел оқибатида поездни электр қуввати билан таъминловчи таянч устуни қулаб тушган. Тезкор штаб томонидан электр таянч устуни ва йўл остидан қўшимча сел ўтказгич қурилди.
Қирғизистонлик ҳайдовчи бошқарувидаги суюлтирилган газ ортилган юк машинаси Қамчиқ довонида қатнов қисмини ажратиб турувчи тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетди. Бунинг оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида вафот этди.
«Қамчиқ» довони автомобиль ҳаракати учун ёпилганлиги сабабли йўлда қолиб кетган фуқаролар Оҳангарон, Ангрен ва Орзу вокзалларидан йўловчи поездларида манзилларига етказиб қўйилади. ФВВ ҳайдовчилардан вақтинча довон орқали ҳаракатланмасликни сўрамоқда.
ФВВ қор кўчиш хавфи юзага келганлиги сабабли 12 март соат 9:00 дан бошлаб «Қамчиқ» довони транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилганини маълум қилди.
26 ноябрь куни Қамчиқ довонида йўлида ҳаракатланиб кетаётган енгил автомашинага жойлаштирилган елим идиш ёрилиб, ичидаги балиқлар йўлга сочилиб кетган. ЙТҲ оқибатида жабрланганлар йўқ, балиқ чавоқларининг асосий қисми нобуд бўлмасдан йиғиштириб олинган.
«Қамчиқ» довонида ёқилғи ташувчи юк машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ёнғин келиб чиқди. Натижада машина салонида бўлган икки киши ҳалок бўлди.
19−2 декабрь кунлари Қамчиқ довонида кучли қор ёғиб, қалин туман тушиши ва кўриш масофасининг 50 метргача қисқариши кутилмоқда.
Қамчиқ довонида музлаган йўллар сабабли 13 та автотранспорт воситалари ЙТҲга учради. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Қор кўчкиси хавфи бўлгани учун «Қамчиқ» довонида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди.
Ўзгидромет 12−13 ноябрда Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши ва туман тушиши ҳақида хабар берди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг