«Қамчиқ» довонида вақтинча ёпилгани муносабати билан йўлда қолиб кетган йўловчиларга махсус рейс орқали поезд қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йўловчи поездлар Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Ангрен ва Орзу вокзалидан йўловчиларни манзилларига етказиб қўяди. ФВВ «Қамчиқ» довонида об-ҳаво барқарор бўлмагунига қадар довон орқали вақтинчалик ҳаракатланмасликни тавсия қилди.


Фото: ФВВ.

Аввалроқ, ФВВ қор кўчиш хавфи юзага келганлиги сабабли 12 март соат 9:00 дан бошлаб «Қамчиқ» довони транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилганини маълум қилганди. Бунга довонда жойлашган икки туннель ўртасидаги автомобиль йўлининг остки тупроқ қисми ўпирилиб кетгани сабаб бўлди. ФВВ ҳолат юзасидан Ангрен шаҳридаги «Ангренленд» кафесида махсус штаб тузди.