28 ноябрь куни А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис, «Қамчиқ» довони автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманида автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни қабул қилиш бўйича барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

«Қамчиқ» довонидан ўтишга улгурмаган автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчиларни Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Ангрен шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятининг Поп туманидаги мавжуд умумовқатланиш шоҳобчаларида исиниш учун вақтинча жойлашиб туришингиз тавсия этилди.