19−20 декабрь кунлари А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар қилди.

Шунингдек, ҳудудда қалин туман тушиб, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши мумкин. Шамол тезлиги секундига 17−22 м, шамолнинг бирдан 25−27 м гача кучайиши, йўлда қор уюмлари, яхмалак ҳосил бўлиши эҳтимоли бор.