Ўзгидромет яқин кунларда Қамчиқ довонида кучли қор ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Хабарга кўра, 12−13 ноябрда А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда. Шунингдек, туман тушиб, кўринувчанлик 50−100 м гача пасайиши, шамол тезлиги эса секундига 18−22 м гача кучайиши мумкин. Қор ёғиши оқибатида йўлда қор уюмлари, йўлларнинг музлаши ҳолатлари кузатилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳафта ўртасида Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда қорга айланиши кутилаётгани ҳақида хабар қилган эдик.