«президент» тегли мақолалар


Президент — битирувчиларга: «Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда»
24 май 2022, 23:47

Президент — битирувчиларга: «Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда»

Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга қадам ташлаётганлари билан табриклади. Президент Ўзбекистон улкан имкониятлар мамлакатига айланиб бораётганини таъкидлаб, олдига аниқ мақсад қўйган ёшларнинг кўзлаган чўққиларга эришишларига ишонч билдирди.

Фарғона вилоятининг экспорт салоҳиятини $1 млрдга етказиш мумкин — президент
13 май 2022, 18:02

Фарғона вилоятининг экспорт салоҳиятини $1 млрдга етказиш мумкин — президент

Шавкат Мирзиёев Фарғона фаоллари билан суҳбатда энди иш бошлаган пайтлари вилоятнинг экспорт салоҳиятини 50 млн долларга етказиш мўлжаллангани, ўтган йили эса бу миқдор 801 млн долларга етганини айтди. «Ҳозир 1 млрд доллар экспорт тўғрисида гаплашяпмиз», — деди у. Шунингдек, президент тадбиркорларга шароит яратиб, «уларни сийласак, улар халқни сийлайди», дея таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Фарғонага боради
12 май 2022, 09:41

Шавкат Мирзиёев Фарғонага боради

Президент Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан 12−13 май кунлари Фарғонага боради. Ташриф давомида маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари кўздан кечириш, йиғилиш ўтказиш ҳамда корхоналар фаолияти билан танишиш режалаштирилган.

Марказий банк президент расми туширилган тангаларни чиқармаганлигини маълум қилди
6 май 2022, 11:16

Марказий банк президент расми туширилган тангаларни чиқармаганлигини маълум қилди

Марказий банк президент Шавкат Мирзиёев шахсига бағишланган қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар ёки банкнотларни муомалага чиқармаганлигини маълум қилди.

Тошкентда янги йўл ва кўприк очилди (Фото)
4 май 2022, 10:27

Тошкентда янги йўл ва кўприк очилди (Фото)

Президент Сергели туманидаги Қипчоқ кўчасини Яккасарой туманидаги Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари билан боғлайдиган янги йўл ва кўприкнинг очилишида иштирок этди. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг ёзидан бери олиб борилаётган эди.

«Йўлни кенгайтириш билан тирбандлик муаммосини ҳал этиб бўлмайди» — президент
29 апрель 2022, 15:56

«Йўлни кенгайтириш билан тирбандлик муаммосини ҳал этиб бўлмайди» — президент

Самарқандда жамоат транспортини ривожлантириш учун 2023 йил охиригача 40 та янги, жумладан, 5 та экспресс йўналиш очиш, марказий кўчаларда автобуслар учун алоҳида йўлаклар ажратиш, 180 та электробус харид қилиш режалаштирилмоқда. 1 июлдан бошлаб шаҳар жамоат транспорти вилоят буджети ҳисобидан субсидияланади. Икки туманни Самарқанд билан электропоезд орқали улаш таклиф қилинмоқда. «Йўлларни кенгайтириш билан тирбандлик муаммосини ҳал қилиб бўлмайди. Жамоат транспортига устувор аҳамият бериш керак», деди Шавкат Мирзиёев

Аъзам Абдуллаев «Ўзкомназорат» бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
27 апрель 2022, 19:00

Аъзам Абдуллаев «Ўзкомназорат» бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Ҳукумат қарори билан Аъзам Абдуллаев Ахборотлаштириш ва телекоммуникация соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. «Ўзкомназорат»нинг аввалги раҳбари айрим ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан лавозимидан четлаштирилган эди.

Президент Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун туристик кешбэк дастурини эълон қилди
26 апрель 2022, 21:36

Президент Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун туристик кешбэк дастурини эълон қилди

1 сентябрдан Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун авиа, темир йўл ва автобус чипталарини харид қилиш, меҳмонхона харажатлари, музейлар ва бошқа маданият масканларига ташриф буюриш учун кешбэк тизими жорий этилади. Шунингдек, 1 июлдан «Зиёрат туризми» дастури доирасида хорижий авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.

Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар 5 кун дам олади
26 апрель 2022, 19:30

Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар 5 кун дам олади

Президент келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолига 5 кунлик дам олиш берилишини айтди. Унинг айтишича, Наврўз байрамидаги дам олиш кунларида Бухоро ва Самарқандга қўшимча 110 минг маҳаллий туристлар борган. 2022 йилдан давлат ташкилоти ходимларига йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш харажатларининг 20 фоизини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қоплаш амалиёти йўлга қўйилади.

«Поп-Наманган» йўли кенгайтирилиб, 11 та чорраҳа ва ер ости йўлаклари қурилади
23 апрель 2022, 09:55

«Поп-Наманган» йўли кенгайтирилиб, 11 та чорраҳа ва ер ости йўлаклари қурилади

Президент Поп ва Наманган йўлини реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди. Унда транспортлар қайрилиб олиши учун чорраҳа ва пиёдалар учун ер ости ўтиш жойларини қуриш режалаштирилган. Натижада, ўртача тезлик 40−60 км/с дан 90−100 км/с гача ошиши мумкин.

21 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
21 апрель 2022, 22:00

21 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Асосий ставкани 17% даражасида қолдирган Марказий банк, Қашқадарёда дунё бозоридаги вазият ҳақида гапирган Шавкат Мирзиёев, ходимдан норози бўлиб ҳовлида тўпланган Тошкентдаги 21-Меҳрибонлик уйи болалари, Жиззахдаги селда вафот этган 5 киши, имтиҳонсиз ўқув йилини якунлайдиган 5−6−7−8 ҳамда 10-синф ўқувчилари, телефон рақами орқали давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 21 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Айрим ҳоким ёрдамчилари таъмагирлик қилаётгани жуда ачинарли ҳолат» — Шавкат Мирзиёев
19 апрель 2022, 18:42

«Айрим ҳоким ёрдамчилари таъмагирлик қилаётгани жуда ачинарли ҳолат» — Шавкат Мирзиёев

Президент Тўрақўрғон тумани «Шарқ» маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси пора олгани учун 5 йилга қамалганини маълум қилди. «Жойлардаги айрим ҳоким ёрдамчилари „кредит, субсидия, ер олиб бераман“, деб таъмагирлик қилаётгани ҳам жуда ачинарли ҳолат», — деди Шавкат Мирзиёев. Барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари қатъий огоҳлантирилди.

Ўзбекистонда 410 мингдан кўпроқ хонадонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшайди
19 апрель 2022, 17:31

Ўзбекистонда 410 мингдан кўпроқ хонадонда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшайди

Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари 35,3 млн аҳоли истиқомат қиладиган 6,9 млн хонадонни тўлиқ хатловдан ўтказди. Натижада хонадонларнинг 47 фоизида қўшимча даромадга эҳтиёжи бор, 36 фоизида ўзига тўқ, 11 фоизида кам даромадли ва 6 фоизида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар яшаши маълум бўлди.

Энди жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин
14 апрель 2022, 20:41

Энди жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин

Президент тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунни имзолади. Унга кўра, жисмоний шахслар ҳам банкрот деб топилиши мумкин, илгари бундай тартиб мавжуд эмас эди. Тўловга қобилиятсизик ҳолати суд томонидан кўриб чиқилади ва суд қарорисиз ундирувни мол-мулкка қаратишга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, «Банкротлик тўғрисида»ги қонун ҳам ўз кучини йўқотди.

Президент Самарқанд туризм марказини қуришни тезлаштиришга кўрсатма берди
7 апрель 2022, 16:30

Президент Самарқанд туризм марказини қуришни тезлаштиришга кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев чоршанба куни Самарқанд туризм марказини қуришни тезлаштириш юзасидан масъулларга топшириқ берди. Лойиҳага кўра, ушбу мажмуада конгресс холл, «Абадий шаҳар» карвон саройи, 8 та меҳмонхона қуриш кўзда тутилганди. Ҳозирги кунга келиб, меҳмонхоналар, қадимий шаҳарчалар, йўл ва кўприкларни қуриш ишлари олиб борилмоқда (фото).

Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб уйлар, меҳмонхона, кинотеатр ва ресторанлар қурилади
7 апрель 2022, 11:20

Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб уйлар, меҳмонхона, кинотеатр ва ресторанлар қурилади

Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб 610 гектар майдонда қуриладиган бинолар лойиҳалари билан танишди. Уй-жойлар, меҳмонхоналар, кинотеатр, ресторанлардан иборат замонавий мажмуалар тўрт қаватли ва тўрт хил дизайнга эга бўлади. Шунингдек, пиёда ва велосипед йўлаклари, ерости ва ерусти йўллари барпо этилади. Бундан ташқари, президент Олимпия шаҳарчаси лойиҳасини тасдиқлади.

Навоий ва Самарқандда 2 та университет ташкил этилди
4 апрель 2022, 10:10

Навоий ва Самарқандда 2 та университет ташкил этилди

Президент қарори билан Навоий давлат кончилик институти Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети этиб қайта ташкил этилди. Самарқандда эса ветеринария медицинаси институти негизида янги Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети очилди.

Самарқанд тиббиёт институти университет сифатида қайта ташкил этилди
2 апрель 2022, 15:09

Самарқанд тиббиёт институти университет сифатида қайта ташкил этилди

Президент қарорига кўра, Самарқанд давлат тиббиёт институти университет сифатида қайта ташкил этилди. ОТМда бакалавриат битирувчилари учун поликлиникаларда 6 ойлик малакавий амалиёт кўринишидаги субординатура жорий этилади. Самарқанд вилояти Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари ва тиббиёт коллежлари университетга бириктирилади.

10 апрелдан республика бўйлаб оммавий спорт тадбирлари ўтказилади
1 апрель 2022, 16:58

10 апрелдан республика бўйлаб оммавий спорт тадбирлари ўтказилади

Жума кунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев 6 млн нафар ёшлар иштирокида 10 апрелдан маҳалла, туман, вилоят ва республика босқичларидан иборат оммавий спорт тадбирларини ўтказиш юзасидан топшириқ берди. Бунинг учун ҳар бир вилоятга 100 млн сўмгача, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш учун 1 млрд сўмгача маблағ ажратилади.

31 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
31 март 2022, 22:00

31 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистон иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш ва ташқи хатарларни юмшатиш чоралари, ЙПХ ходимини суратга олишга қаршилигини айтган Светлана Артикова, Рамазон ойининг бошланиши, Урганчда қуриладиган Ал-Хоразмий шаҳарчаси, валюта бозорида кескин тебранишларнинг олдини олиш учун захиралар етарли эканини таъкидлаган Шавкат Мирзиёев, тиббиёт ходимларининг ҳижоб кийиши бўйича тақиқ олиб ташлангани ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 31 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг