Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12−13 май кунлари Фарғона вилоятига ташриф буюради, деб хабар бермоқда унинг матбуот котиби.

Сафар давомида қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва бошқа тармоқларидаги корхоналар фаолияти билан танишиш режа қилингани айтилди.

Шунингдек, маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари кўздан кечириш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилиши кўзда тутилган.