«мамаризо нурмуратов» тегли мақолалар


Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилмаяпти
4 ноябр 2022, 10:42

Ўзбекистонда «Мир» карталарига хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилмаяпти

Ўзбекистон банклари иккиламчи санкциялар хавфи сабаб «Мир» карталари бўйича тўлақонли хизмат кўрсатишни қайта йўлга қўйишга ҳозирча тайёр эмас, деди Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуротов.

МБ ҳукуматдан имтиёзли ва директив кредитлар ҳажмини камайтиришни сўрамоқда
25 июл 2022, 16:29

МБ ҳукуматдан имтиёзли ва директив кредитлар ҳажмини камайтиришни сўрамоқда

Жаҳондаги иқтисодий ва геосиёсий вазият оқибатида қашшоқлик даражаси ўсиб бораётгани учун имтиёзли кредитларни бекор қилишни кейинга қолдиришга тўғри келди, деди МБ раиси Мамаризо Нурмуратов. Шунга қарамасдан регулятор ҳукуматдан имтиёзли ва директив кредитлар ҳажмини камайтиришни сўрамоқда.

«Европа банклари нақд пулни Ўзбекистон банкларига хавотир билан беришади» — МБ раҳбари
23 июл 2022, 08:29

«Европа банклари нақд пулни Ўзбекистон банкларига хавотир билан беришади» — МБ раҳбари

Март ойидан Марказий банк нақд хорижий валютани олиб кириш ва тижорат банкларига тақдим этишни бошлади. Илгари чет эл валютаси асосан Россия банкларидан олиб келинган, бироқ ҳозирда бу имконият чекланган ва Европа банклари «нақд пул»ни «бироз хавотир ва эҳтиёткорлик билан» бермоқда, деди МБ раҳбари.

Ўзини ўзи банд қилганларнинг ўртача даромадини аниқлаш ва шу асосда кредит ажратиш режалаштирилмоқда
21 июл 2022, 16:29

Ўзини ўзи банд қилганларнинг ўртача даромадини аниқлаш ва шу асосда кредит ажратиш режалаштирилмоқда

МБ раиси Мамаризо Нурмуратов ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг ўртача даромадини статистика ёрдамида аниқлаш мезони ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шу орқали норасмий даромад топаётган шахсларга кредит ажратиш тизимини йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Мамаризо Нурмуратов МБ раислигига қайта тайинланди
28 май 2022, 13:04

Мамаризо Нурмуратов МБ раислигига қайта тайинланди

Сенаторлар Мамаризо Нурмуратов номзодини иккинчи муддатга Марказий банк бошқаруви раиси лавозимига тасдиқлади. У 2017 йилдан бери мазкур лавозимда фаолият юритиб келмоқда.

Марказий банк раҳбари Россиядан пул ўтказмаларининг «сезиларли» қисқарганини маълум қилди
18 март 2022, 09:51

Марказий банк раҳбари Россиядан пул ўтказмаларининг «сезиларли» қисқарганини маълум қилди

Март ойининг биринчи ярмида Россиядан пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада камайди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. У пул ўтказмаларининг қисқариши аҳоли даромадлари ва уларнинг кредит тўлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкинлигини тан олди.

«Бозорга катта миқдорда сохта валюта чиқиб кетган» — МБ раиси
24 январ 2022, 18:58

«Бозорга катта миқдорда сохта валюта чиқиб кетган» — МБ раиси

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов Ўзбекистон бозорига «катта миқдорда сохта валюта чиқиб кетгани» ҳақида хабар берди. Банкоматлар сохта купюраларни фарқламагани боис, уларнинг фаолияти вақтинча чекланган. Нурмуратов, шунингдек, хусусий валюта айрибошлаш шохобчаларига доир ўз қарашларини ҳам билдириб ўтган.

Энергия ресурслари нархларини эркинлаштириш — «кун тартибимизда» — Мамаризо Нурмуратов
21 январ 2022, 23:35 1

Энергия ресурслари нархларини эркинлаштириш — «кун тартибимизда» — Мамаризо Нурмуратов

Марказий банк раҳбари Мамаризо Нурмуратов энергия ресурслари тарифларини либераллаштириш масаласи «кун тартибидаги масала» эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, бозор нархларига ўтишни Қозоғистондаги вазият билан таққослаб бўлмайди.

«Пандемия бўлмаганида имтиёзли кредитлардан воз кечган бўлардик» — Мамаризо Нурмуратов
20 январ 2022, 21:04

«Пандемия бўлмаганида имтиёзли кредитлардан воз кечган бўлардик» — Мамаризо Нурмуратов

2021 йилдан Ўзбекистонда имтиёзли кредитлаш сиёсатини бекор қилиш режалаштирилган эди, бироқ коронавирус пандемияси туфайли бу режаларни кейинга суришга тўғри келди, деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. Унинг сўзларига кўра, ўтган йили имтиёзли шартларда кредитларнинг 24,6 фоизи берилган ва бу 2018 йилга нисбатан 2 баробар камдир. Шу билан бирга, имтиёзли кредит портфели таркибида муаммоли кредитларнинг улуши юқори даражада қолмоқда.

561 та компания 123 млн долларлик валюта кредитларини сўмга ўтказишга рози бўлди — Марказий банк
22 октябр 2021, 16:22

561 та компания 123 млн долларлик валюта кредитларини сўмга ўтказишга рози бўлди — Марказий банк

Тижорат банклари томонидан валютада 1 млн долларгача қарзи бўлган (умумий қарздорлик 2,5 млрд доллар) 15 мингдан ортиқ корхоналарнинг хорижий валютада ажратилган кредитларни сўмга ўтказиш бўйича таклифлар юборилган. Марказий банк раисининг айтишича, 561 та компания валютадаги кредитларини сўмга ўтказишга розилик билдирган, лекин бу амалиёт келгусида ҳам давом этади.

Автокредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Марказий банк буни барча учун хатарли деб ҳисобламоқда
16 июл 2021, 11:47

Автокредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Марказий банк буни барча учун хатарли деб ҳисобламоқда

Ўзбекистонда автомобиль хариди учун кредитлар ҳажми 40 фоизга ошди. Жумладан, Тошкентда энг юқори ўсиш суръатлари қайд этилиб, барча автокредитларнинг қарийб ярми — 1,1 трлн сўмни ташкил қилди. Марказий банк мазкур ҳолатни барча учун бирдек хатарли деб ҳисобламоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг