«мактаб дарсликлари» тегли мақолалар


Президент мактаблари дастури Ўзбекистондаги барча мактабларда жорий этилади
29 август 2023, 17:51

Президент мактаблари дастури Ўзбекистондаги барча мактабларда жорий этилади

Беш йил ичида Ўзбекистондаги барча мактабларда ҳозирда Президент мактабларида қўлланаётган ўқув дастурлари ва баҳолаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда, деди Шавкат Мирзиёев. Жорий йилда янги дарсликлар чоп этишга 920 млрд сўм маблағ йўналтирилган.

Мактаб дарсликлари: «илғор тажрибалар» изидан
15 феврал 2023, 14:34 1

Мактаб дарсликлари: «илғор тажрибалар» изидан

Ўзбекистон мактабларида Миллий ўқув дастури ва унинг асосида яратилган дарсликларни жорий қилиш давом эттириладими ёки янги дарсликлар билан янги дастур қабул қилинадими? Таълим соҳаси эксперти, колумнист Комил Жалилов 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасини таҳлил қилади.

«Бир йилгина фойдаланилган дарсликни қайтадан яратиш учун илмий асосланган сабаб керак!» — Комил Жалилов
7 октябр 2022, 18:00

«Бир йилгина фойдаланилган дарсликни қайтадан яратиш учун илмий асосланган сабаб керак!» — Комил Жалилов

Мактаб дарсликлари тузувчиси Комил Жалилов «Газета.uz» билан суҳбатда 1−2-синф дарсликларини апробация қилинишига муносабат билдирди. «Кимдир манфаатдор бўлгани ёки „янги дастур ва дарсликлар яратдим“ деб „очко“ ишлаш учунгина янгилаш давлат тизимининг ишламаслигини кўрсатади, назаримда», — деди у.

Мактаб дарсликларини ким чоп этади, адади ва нархи қанча?
17 сентябрь 2022, 13:59

Мактаб дарсликларини ким чоп этади, адади ва нархи қанча?

ХТВ 53,57 млн нусха мактаб дарсликлари, машқлар дафтарлари ва ўқув қўлланмалари (2021 йилда 28,49 млн) чоп этиш бўйича тендерлар ўтказди. 22 та босмахона (12 та) билан тузилган битимлар ҳажми 964 млрд сўм. Ўтган йилгидек умумий тиражнинг чорак қисмини Kolorpak чоп этади — «Газета.uz» таҳлили.

Янги мактаб дарсликлари эскиларидан нимаси билан фарқ қилади? Фарқлар жуда кўп
16 сентябрь 2022, 17:30

Янги мактаб дарсликлари эскиларидан нимаси билан фарқ қилади? Фарқлар жуда кўп

Янги мактаб дарсликлари муаллифларига қаратилган ҳужумлар қанчалик асосли? «Газета.uz» муаллифлардан ўзгаришларни содда тилда тушунтириб беришни сўради. Уларнинг таъкидлашича, янги дарсликлар мулоқот қилиш, танқидий фикрлаш, изланиш ва муаммоларни ҳал этишни кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

«Баҳони бизнес манфаати бўлган шахслар бермаслиги керак». Дарсликлар муаллифлари президентга мурожаат қилишди
8 сентябрь 2022, 15:46

«Баҳони бизнес манфаати бўлган шахслар бермаслиги керак». Дарсликлар муаллифлари президентга мурожаат қилишди

Янги мактаб дарсликлари муаллифлари дарсликларнинг мазмун-моҳияти ва сифати ҳақида «асоссиз хабарлар» тарқалаётгани сабабли президентга мурожаат қилишди. Унда дарсликларни экспертизадан ўтказилишига қарши эмасликлари, бироқ баҳони бизнес манфаатлари бўлганлар бермаслиги кераклигини таъкидлашди.

«Таълим сифатининг акс-садоси десак ҳам бўлади». ХТВ вакили дарсликлардаги хатолар ҳақида
7 сентябрь 2022, 12:40

«Таълим сифатининг акс-садоси десак ҳам бўлади». ХТВ вакили дарсликлардаги хатолар ҳақида

ХТВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев мактаб дарсликларида учраётган хатоларни «таълим сифатининг акс-садоси» дея атади. Унинг сўзларига кўра, хатолар бугун пайдо бўлиб қолмаган, улар 5−10 йил олдинги китобларда ҳам бор. Хатолар борлиги тасдиқланса маъсулларга чора кўрилиши айтилди.

«Китоблар бепул берилади ва ўқувчининг мулки бўлиб қолади». Хорижда мактаб дарсликлари қай тартибда тақдим этилади?
7 сентябрь 2022, 11:54

«Китоблар бепул берилади ва ўқувчининг мулки бўлиб қолади». Хорижда мактаб дарсликлари қай тартибда тақдим этилади?

«Газета.uz» мухбири дунёнинг турли нуқталарида яшаётган ва фарзанди ўша ердаги мактабда ўқиётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашиб, дарсликларни бериш тартиби ҳақида сўради. Уларнинг кўпчилиги китоблар бепуллиги ва улар ўқувчида умрбод қолишини айтмоқда, айрим жойларда хатто компьютергача берилади.

Мактаб дарсликлари ижараси доимий равишда бепул бўлади — ХТВ (янгиланди)
6 сентябрь 2022, 17:45

Мактаб дарсликлари ижараси доимий равишда бепул бўлади — ХТВ (янгиланди)

Мактаб дарсликлари ижараси энди нафақат жорий ўқув йили учун, балки доимий равишда бепул бўлади, дея аниқлик киритди ХТВ. Келгусида дарсликларни нашр этиш ва уларни молиялаштириш тартиби ҳукумат даражасида кўриб чиқилади ва парламент томонидан тасдиқланган давлат бюджети асосида белгиланади.

Дарсликлар сифати ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади — президент Администрацияси
5 сентябрь 2022, 21:58

Дарсликлар сифати ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилади — президент Администрацияси

Президент Администрацияси раҳбарининг топшириғи билан дарсликлар сифатини текшириш бўйича ишчи гуруҳи ташкил этилди. Бундан ташқари, дарсликларни тайёрлаш, нашр этиш, таннарх ва тарқатиш тизимини танқидий кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.

Президент мактаб дарсликларини бепул ижарага беришни буюрди
5 сентябрь 2022, 18:26 1

Президент мактаб дарсликларини бепул ижарага беришни буюрди

Шавкат Мирзиёев мактаб дарсликларининг ижара тўловлари нархи кескин оширилиши ортидан кенг жамоатчилик, жумладан, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар фонида дарсликларни бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг