«инвестиция» тегли мақолалар


2021 йилда Тошкентда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда
13 апрель 2021, 13:39

2021 йилда Тошкентда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда

2021−2023 йилларда Тошкентда 10,7 млрд долларлик 1390 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, 98 мингга яқин иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда. Жумладан, жорий йилда 4,1 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштириш ҳамда 27016 та иш ўрнини очиш мўлжалланган.

Венгрия Ўзбекистонда 12 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширади
18 феврал 2021, 16:12

Венгрия Ўзбекистонда 12 та инвестиция лойиҳаларини амалга оширади

Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида Ўзбекистон ҳудудларида 12 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида битимлар имзоланиб, шунингдек, яна 76 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилишига келишилди.

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда учта йирик лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда
10 феврал 2021, 15:41

Жанубий Корея компанияси Ўзбекистонда учта йирик лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда

Жанубий Кореянинг Hanshin Engineering & Construction компанияси Ўзбекистонда учта лойиҳани амалга ошириш устида ишламоқда. Уларга қиймати 800 млн доллар бўлган гольф комплекси, Kokand city мажмуаси ва қўшма лойиҳа институти киради.

Фарғона вилоятида 17 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
5 феврал 2021, 17:15

Фарғона вилоятида 17 трлн сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Фарғона вилоятидаги 76 та секторнинг ҳар бирида иқтисодий комплекснинг бошқарув офислари ташкил этилади. 2021−2022 йилларда 949 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Чўл жойлар, яйлов ва адирликларда 33 минг гектар ер ўзлаштирилади. Бундан ташқари, 16 та оилавий шифокорлик пункти ва оилавий поликлиникаларни ташкил этиш кўзда тутилган.

Тошкентнинг «Эски шаҳар» ҳудудида Миллий савдо шаҳарчаси барпо этилади
2 феврал 2021, 10:29

Тошкентнинг «Эски шаҳар» ҳудудида Миллий савдо шаҳарчаси барпо этилади

10 та йирик тижорат банки томонидан умумий қиймати 1,5 млрд доллар бўлган лойиҳалар тақдим этилди. Асака банки иштирокида Тошкент шаҳрининг «Эски шаҳар» ҳудудида савдо шаҳарчаси барпо этилиши, Ўзсаноатқурилишбанк томонидан эса «Ургут» да умумий қиймати 100 млн доллардан ортиқ лойиҳани амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

«Ўзэлтехсаноат» «Фотон»нинг давлат акциялари пакетини Россия инвесторларига таклиф қилди
11 декабр 2020, 11:27 2

«Ўзэлтехсаноат» «Фотон»нинг давлат акциялари пакетини Россия инвесторларига таклиф қилди

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Мансур Ҳошимов россиялик инвесторларга «Фотон»нинг 85,15 фоиз акциялар пакетини таклиф қилди. Шунингдек, у Ўзбекистонда электроника ва электротехника соҳасида ривожланиш стратегиясини биргаликда ишлаб чиқиш, телеком-ускуналар, маиший ва саноат роботларини яратишни йўлга қўйиш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш таклифини илгари сурди.

АҚШ Давлат департаменти — Ўзбекистоннинг сармоявий муҳити тўғрисида
10 сентябрь 2020, 17:49

АҚШ Давлат департаменти — Ўзбекистоннинг сармоявий муҳити тўғрисида

АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида келтирилишича, Ўзбекистондаги инвестиция муҳитга давлат монополияларининг устунлиги, давлат харидларида шаффофликнинг йўқлиги ва давлат корхоналари томонидан шартнома мажбуриятларининг изчил бажарилмаслиги салбий таъсир кўрсатмоқда.

Январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 4,8 млрд доллар хорижий инвестициялар киритилган
22 июл 2020, 10:53

Январь-июнь ойларида Ўзбекистонга 4,8 млрд доллар хорижий инвестициялар киритилган

Январь-июнь ойларида Ўзбекистон умумий ҳажми 4,8 млрд доллар хорижий инвестициялар жалб қилди, бундан 3,2 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга тўғри келди. Инвестициялар киритиш бўйича Россия, Хитой, Германия ва Туркия етакчилик қилди. Иқтисодчи Беҳзод Хошимов тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ХВЖ прогнозидан 4,2 баробар юқори бўлганига эътибор қаратди.

Тошкентни ривожлантириш лойиҳаларига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда
29 июн 2020, 18:56

Тошкентни ривожлантириш лойиҳаларига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳасига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Хусусан, пойтахтда 656 км пиёдалар ва велосипед йўлларини қуриш, Ишбилармонлик марказлари ва бизнес-инкубаторлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг