«дхх» тегли мақолалар


Нукусда фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди
16 феврал 2021, 12:22

Нукусда фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура, ДХХ ва ИИВ томонидан Нукусда ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритишни ваъда қилган шахс ушланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28-моддаси, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

12 минг АҚШ долларига жазони енгиллаштиришни ваъда берган ИИБ ходимлари қўлга олинди
8 феврал 2021, 10:15

12 минг АҚШ долларига жазони енгиллаштиришни ваъда берган ИИБ ходимлари қўлга олинди

Андижон вилояти катта терговчиси ва вақтинча ақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг АҚШ долларини олаётган пайтда қўлга олинди. Андижон вилояти ИИБ катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар олаётганда ҳибсга олинган. Улар суддаги танишлари орқали шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун ва божхона қонунчилигини бузганликда айбланаётган шахсга нисбатан жазони енгиллаштиришни ваъда берган.

Аҳоли орасида Чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар ташкил этилади
26 январ 2021, 00:53

Аҳоли орасида Чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар ташкил этилади

Ҳукумат қарори билан ДХХ Чегара қўшинларига кўмаклашувчи 10 кишилик отрядлар ташкил этилмоқда. Уларга чегарага яқин ҳудудда яшовчи ёки ишловчи аҳоли орасидан соғлом 18 ёшдан юқори, 60 ёшдан ошмаган фуқаролар танлаб олинади. Отряд аъзоларига ойлик тўловлар ҳам ажратилади. Улар зарурат туғилганда белгиланган вазифаларга жалб қилинади.

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси хусусий секторга сотилади
28 октябр 2020, 12:09

Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси хусусий секторга сотилади

Умумий майдони 20,2 минг кв. м. бўлган ДХХ собиқ биноси хусусий секторга сотилади. Фармонда таъкидланишича, давлат объектлари «1 сўм» бошланғич қийматда оммавий савдоларга чиқарилади. Бундан ташқари, собиқ Республика биржа маркази биноси, Газеталар ишлаб чиқариш мажмуаси биноси ва бошқа иншоотлар ҳам сотувга қўйилади.

Бектемир ҳокимлиги ходими $4000 пора олаётганда қўлга олинди
16 июл 2020, 12:35

Бектемир ҳокимлиги ходими $4000 пора олаётганда қўлга олинди

«Ўзбекистон 24» телеканали пойтахтнинг Бектемир тумани ҳокимлиги ходими ерни расмийлаштириб бериш учун $4000, СИСИ доценти — $10 минг, Ургутдаги поликлиника шифокори — $18 минг, НДПИ декани ўринбосари — $3000 ва ходими $8000 ҳамда БДУ ўқитувчиси — $4000 пора олаётганларида ДХХ томонидан қўлга олинганини маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг