Давлат активларини бошқариш агентлиги «Фарғонаазот» акциядорлик жамияти устав капиталидаги 99,02 фоиз акция пакетларини сотиш режасини маълум қилди. Deloitte TCF LLP — ушбу хусусийлаштириш жараёни бўйича агентлигининг етакчи маслаҳатчиси/ Халқаро молия корпорацияси ҳам ушбу жараёнга ёрдам беради.
Чилонзор туманидаги бошланғич нархи 204 млрд сўмга баҳоланган ҳарбий шаҳарча онлайн савдо орқали 266,4 млрд сўмга сотилди. Аукционда 2 декабрь куни ташкил этилган «Do'mbrobod city group» компанияси ғолиб бўлган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги 60 дан ортиқ бозор ва савдо мажмуаларида давлат улушларини сотиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини эълон қилди. Улар орасида Тошкентдаги Миробод, Фарҳод, Ўрикзор ва Олой деҳқон бозорлари, «Ипподром» ва «Бек тўпи» савдо комплекслари мавжуд. Қарорга кўра, ҳокимлар бошчилигида ҳудудий комиссиялар ташкил этилиб, бозорлардаги давлат улуши ҳокимликларга ўтказилиши кутилмоқда. Иқтисодчи Отабек Бакиров ушбу қарор лойиҳасини танқид қилди.
Давактив Tashkent city боғини хусусийлаштиришни режалаштирмоқда. Боғни хусусийлаштириш ва фойдаланишга топшириш учун «мастер режа»ни ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган компанияни танлаб олиш бўйича танлов эълон қилинди.
«Чорвоқ оромгоҳи» масканининг 8 та алоҳида лотлар бўйича савдо жараёнлари тўхтатилди ва оромгоҳ яхлит мулкий мажмуа сифатида аукционга қўйилди. Харидорга ҳудуддаги меҳмонхона ва туризм инфратузилмасини сақлаб қолиш ҳамда Чорвоқ оромгоҳининг Германия компанияси олдидаги 573 минг 568 евро қарзини тўлаш талаби қўйилмоқда.
«Трест-12» қурилиш компаниясини хусусийлаштиришга тайёргарлик кўрилмоқда. UzAssets инвестиция компанияси «рақобатга асосланган сотув жараёни орқали» «Трест-12» устав капиталидаги 51,12 фоизлик акциялар пакети сотилиши ҳақида эълон берди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd устав капиталидаги 57,118% улушини Туркиянинг Cоcа-Cоlа İçеcек А.Ş. компаниялар гуруҳига сотиш бўйича келишувга эришди.
Сентябрдан яна 12 та давлат активи, жумладан «Тошкент» ва Hyatt Regency Tashkent меҳмонхоналари, Premier Hall кинозали, Матбуот уйи, «Чотқол» дам олиш зонаси, иккита кичик саноат зонаси ва бошқаларни савдога чиқариш режалаштирилмоқда.
Тошкент марказидаги Геология музейи биноси аукционга қўйилди. Объектнинг бошланғич нархи — 27,6 млрд сўм.
Ташқи ишлар вазири ўғли Дониёр Камилов асосчиси сифатида кўрсатилган Metropol Group компанияси 210 млрд сўмга «Сайилгоҳ»да жойлашган Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биносини хусусийлаштирмоқда.
Coca-cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd МЧЖ устав капиталидаги давлат улушини сотиш тўғрисидаги эълонга мувофиқ, сотиш жараёнининг учинчи босқичи якунланди. Бугунги кунда, талабгорлардан Компанияни сотиб олиш бўйича қатъий нарх таклифлари ва олди-сотди шартномаси лойиҳасига қўшимча таклиф ҳамда изоҳлари олинди.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Пойтахт Банк» ва «Ўзагроэкспортбанк» устав капиталидаги давлат акция пакетлари сотилаётганини эълон қилди. Халқаро Deloitte ва Grant Thornton консалтинг компаниялари хусусийлаштириш бўйича консультант сифатида танланди.
«Пахтакор» дан ташқари яна 8 та Суперлига ва 4 та Про лига жамоаларининг акциялари ҳокимликлар ва давлат компаниялари маъмуриятига уларни кейинчалик сотиш шарти билан топширилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги энди «Бунёдкор»нинг эгаси ва бош ҳомийсига айланди.
«Пахтакор» футбол клуби 2020 йилда энг кўп зарар кўрган давлат иштирокидаги корхоналар ўнталигида 8-ўринни эгаллади. Ижтимоий тармоқларда жамоанинг давлат бюджетидан пул олиши сўралди. Клуб берган баёнотда буни рад этиб, «SFI Management Group» томонидан молийлаштирилишини қайд этди. 30 апрелдаги ҳукумат қарорига асосан жамоанинг улушлари тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлигига тегишли. Бу ҳақида батафсил Оғабек Самисов мақоласида.
«Бродвей»даги ДХХнинг собиқ биноси, «Малика» бозори ва бошқа объектлар, шу жумладан биринчи президентнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш зонасини сотиб олишга аризалар қабули бошланди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Давлат активларини бошқариш агентлиги тақдимномаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Мазкур ҳуқуқбузарликни содир этганлар БҲМнинг 5 бараваригача жарима тўлайди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг