Бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчада ўз аксини топган.

Унга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги органларининг давлат мулки объектлари, шу жумладан хориждаги давлат мулки объектлари тўғрисидаги маълумотларни киритиш ҳақидаги тақдимномаларини бажармаслик ёки маълумотларнинг тўлиқлигини таъминламаслик мансабдор шахсларга жарима солишга сабаб бўлади.

Илк бор бундай ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (669 минг сўмдан 1 млн 115 минг сўмгача) миқдорда, бир йил давомида такроран содир этилса БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) миқдорда жарима солинади.