«беларусь» тегли мақолалар


Беларусда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилгани ортидан жиноий иш қўзғатилди
20 август 2020, 19:27

Беларусда Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилгани ортидан жиноий иш қўзғатилди

Беларусь бош прокурори президентликка номзод Светлана Тихановская тарафдорлари томонидан Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилгани сабабли жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. Бу каби кенгашларнинг фаолияти давлат ҳокимиятини эгаллашга қаратилган, деди у.

Минскда Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлиб ўтди
17 август 2020, 10:55

Минскда Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлиб ўтди

16 август куни Минскда Александр Лукашенко тарафдорлари ва унинг ҳокимиятига қаршилар иштирокидаги намойишлар бўлиб ўтди. Лукашенко тарафдорлари намойишида бир қисми бюджет ташкилотлари ходимларидан иборат бўлган 65 минг киши йиғилди. Оппозиция тарафдорлари намойишида эса 200 минг одам қатнашди — бу Беларусь тарихидаги энг йирик намойиш бўлди.

ЕИ ва АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши санкциялар қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирди
13 август 2020, 14:22

ЕИ ва АҚШ Беларусь ҳукуматига қарши санкциялар қўлланиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Европа Иттифоқи ва АҚШ Беларусда юз бераётган намойишлар иштирокчиларига зўравонликлар қўлланилаётгани сабабли мамлакат раҳбарларига қарши санкциялар қўлланилиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Беларусь шаҳарларида эса аёллар қўлларида гул тутган ҳолда тинч намойишларни давом эттирмоқда. Улар сафига тиббиёт ходимлари ҳам қўшилди.

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10 август 2020, 22:48

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари телефон орқали мулоқот қилди

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко телефон орқали мулоқотда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, ўзаро мулоқотни жадаллаштиришга келишиб олинди.

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони табриклади
10 август 2020, 14:49

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь президенти сайловида эришган ғалабаси билан қутлади.

Беларусда энг йирик митинг бўлиб ўтди
1 август 2020, 18:10

Беларусда энг йирик митинг бўлиб ўтди

Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановскаяни қўллаб-қувватлаш учун 30 июль куни Минскда ўтказилган митинг 63 мингга яқин одамни тўплади (ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотларига кўра). Бу мамлакатдаги энг йирик митингга айланди.

Лукашенко коронавирусни «оёқда» ўтказганини маълум қилди
29 июл 2020, 12:29

Лукашенко коронавирусни «оёқда» ўтказганини маълум қилди

Беларусь президенти Александр Лукашенко коронавирус инфекцияси билан касалланганини маълум қилди. Унда касаллик симптомсиз кечганини ва у инфекцияни «оёқда» ўтказганини таъкидлади.

Беларусда президент сайловлари: намойишлар ва номзодларнинг ҳибсга олиниши
23 июн 2020, 19:50

Беларусда президент сайловлари: намойишлар ва номзодларнинг ҳибсга олиниши

9 август куни Беларусда президентлик сайловлари бўлиб ўтиши кутилмоқда. 1994 йилдан бери мамлакат президенти бўлган Александр Лукашенко бу сафар ҳам президентликка ўз номзодини кўрсатган. Бу йилги сайловолди жараёни намойишлар ҳамда Лукашенко рақобатчиларининг қамоққа олиниши билан ўтмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг