Жамият

Наманганда 68 ёшли эркак 7 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилганликда гумонланмоқда
1 май 2024, 11:58

Наманганда 68 ёшли эркак 7 ёшли қизга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилганликда гумонланмоқда

Янги Наманган туманида 68 ёшли эркак кўчада ўйнаётган 7 ёшли қизни машинасига чиқариб, унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилишда гумонланмоқда. Болалар омбудсмани эркакнинг ички ишлар тизимига алоқаси йўқлиги, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани ва тергов кетаётганини билдирди.

Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди
1 май 2024, 10:02

Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди

Бухорода «Арк» мажмуаси, «Хўжа калон» масжиди, «Хусайни» ва «Нодир девонбеги» мадрасалари реставрацияси учун ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди. Ҳолатлар бўйича Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдорлари ва бошқаларга жиноий иш очилди.

Тошкент вилоятида 8 майгача қор кўчиши хавфи эълон қилинди
1 май 2024, 09:40

Тошкент вилоятида 8 майгача қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 1−8 май кунлари Тошкент вилоятидаги Чотқол тизмаси тоғлари ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди.

АҚШ ҳаво сифати индекси Ўзбекистонникидан қанчалик фарқ қилади? Профессор Жей Тёрнер шарҳи
30 апрель 2024, 22:40

АҚШ ҳаво сифати индекси Ўзбекистонникидан қанчалик фарқ қилади? Профессор Жей Тёрнер шарҳи

Америка ҳаво сифати индекси бир усулда, Ўзбекистонники эса бошқа усулда ҳисобланади. IQAir сайтиники ҳам алоҳида. Бу ҳақда Сент-Луисдаги (АҚШ) Вашингтон университети профессори Жей Тёрнер сўзлаб берди. У нафақат миллий, балки ҳудудий стандартларни ҳам қабул қилиш муҳим эканлигини қайд этди.

30 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
30 апрель 2024, 22:30

30 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Камбағалликнинг янги — 648 минг сўмлик чегараси, Тошкент марказида ўпирилиб тушган асфальт, давлат боғчалари учун оширилган тўловлар, яна PISA тадқиқотида қатнашадиган Ўзбекистон ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Шаҳар ҳақида маълумот кўпроқ бўлиши керак». Таҳлилчи Алексей Летуновский — Янги Тошкент қурилиши ва шаҳарни ривожлантириш ҳақида
30 апрель 2024, 22:28

«Шаҳар ҳақида маълумот кўпроқ бўлиши керак». Таҳлилчи Алексей Летуновский — Янги Тошкент қурилиши ва шаҳарни ривожлантириш ҳақида

Янги Тошкент қурилиши аҳолини жалб қилишнинг янги марказларини яратади, дейилади CMWP халқаро компаниясининг пойтахтни ривожлантиришга бағишланган ҳисоботида. Бундай ҳисоботлар шаҳарларни ривожлантиришда қандай ёрдам беради — ҳужжат муаллифи Алексей Летуновскийнинг «Газета.uz»га берган интервьюсида.

Абдулла Қодирий 1926 йилда нега судланганди ва судда нима деганди?
30 апрель 2024, 22:00

Абдулла Қодирий 1926 йилда нега судланганди ва судда нима деганди?

2024 йилда Абдулла Қодирий таваллудига 130 йил тўлди. Сўнгги бир йилда Қодирий номи билан боғлиқ энг муҳим воқеа — унинг 1926 йилги жиноят иши бўйича оқланишидир. «Газета.uz» Қодирийнинг ўша иш бўйича салкам 100 йил аввал Самарқандда бўлган судда ўқиган нутқи матнини қайта эълон қилади.

«Одамлар меҳрибон бўлишини хоҳлайман». Тошкент ҳайвонот боғидаги Наврўз лақабли йўлбарс ҳикояси
30 апрель 2024, 21:08 2

«Одамлар меҳрибон бўлишини хоҳлайман». Тошкент ҳайвонот боғидаги Наврўз лақабли йўлбарс ҳикояси

Тошкент ҳайвонот боғида 10 яшар бир йўлбарс бор. Лақаби — Наврўз. Ўзи москвалик, 8 йилдан бери Тошкентда яшайди. Ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган, ҳатто бир «хотини» ва боласидан ҳам «айрилган». Бир тишидан ҳам айрилган. Наврўз ўз ҳикоясини «Газета.uz» билан бўлишди — унинг одамларга илтимоси бор.

Фото: Троллейбус ўрнига электробус
30 апрель 2024, 20:54

Фото: Троллейбус ўрнига электробус

Тошкентликлар 1947 йилдан троллейбуслардан фойдалана бошлаган. Пойтахт бу транспорт тури билан 2010 йил 30 апрелида хайрлашганди. Ҳозир эса бир вақтлар троллейбуслар юрган йўлларда электробуслар ҳаракатланмоқда. «Газета.uz» айни бир жойда юрган троллейбус ва электробуслар суратларини жамлади.

Давлат боғчалари учун тўловлар икки босқичда оширилади
30 апрель 2024, 20:30

Давлат боғчалари учун тўловлар икки босқичда оширилади

Ўзбекистонда 1 июндан давлат болалар боғчасида бола таъминоти учун тўловлар миқдори ўртача 18,7−21 фоизга ошади. 2025 йилдан бошлаб нархлар яна кўтарилади. Нархлар сўнгги бор уч йил аввал ошган эди.

Ўзбекистон яна PISA тадқиқотида иштирок этади, бунга Жаҳон банки ёрдам беради
30 апрель 2024, 19:22

Ўзбекистон яна PISA тадқиқотида иштирок этади, бунга Жаҳон банки ёрдам беради

Ўзбекистон иккинчи бор Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастурида (PISA) иштирок этади. Лойиҳа яна Жаҳон банки томонидан қўллаб-қувватланади. PISA-2025`нинг пилот тестлари жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтади. Ҳозирда таълим соҳаси мутахассислари методология билан танишмоқда.

Май ойида об-ҳаво қандай бўлади?
30 апрель 2024, 18:47

Май ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Ўзбекистонда май ойи қуруқ ва илиқ ҳаво билан бошланади. Биринчи ўнкунликда ҳарорат кундузи +26…+29 даража илиқ бўлади. Иккинчи ва учинчи ўнкунликларда кундузги ҳарорат +23…+28 дан +30…+35 даражагача ўзгариб туради. Айрим жойларда момақалдироқ, тоғли ҳудудларда кучли жала ва селлар бўлиши хавфи бор.

1 майдан нималар ўзгаради?
30 апрель 2024, 17:27

1 майдан нималар ўзгаради?

Энергия тарифлари ошади, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлганларга моддий ёрдам берилади, ҳокимликларга зилзила хавфи бўйича ойлик хулосалар киритилади, айрим ўзанларда норуда қазиб олишга мораторий жорий этилади, ижтимоий хизматлар кўрсатишга тадбиркорлар жалб этилади — 1 майдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистонда «квартплата»ларнинг минимал миқдори тасдиқланди
30 апрель 2024, 15:57

Ўзбекистонда «квартплата»ларнинг минимал миқдори тасдиқланди

Ўзбекистонда кўп квартирали уйлардаги мажбурий бадалларнинг энг кам миқдорлари тасдиқланди. Тошкентда улар бинонинг майдони ва қаватлар сонига қараб 1 кв метр учун 1147 сўмдан 1829 сўмгача бўлади. Уй бошқаруви компаниялари кўрсатиши шарт бўлган минимал ишлар ва хизматлар рўйхати ҳам тасдиқланди.

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови яна бошланди
30 апрель 2024, 15:48

Тошкентдан Чорвоққа автобуслар қатнови яна бошланди

Тошкентдан Чорвоққа кунига икки маҳал автобуслар қатнови йўлга қўйилди. Автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан эрталаб 8:00 ва кечки 18:00 да жўнайди, Хумсондан 6:00 ва 16:00 да қайтади. Йўлкира — 20 минг сўм.

ANORBANK ва ХСРИК Ўзбекистонда Ислом банкини яратиш бўйича келишувга эришди
30 апрель 2024, 15:00

ANORBANK ва ХСРИК Ўзбекистонда Ислом банкини яратиш бўйича келишувга эришди

ANORBANK Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёти банкининг йиллик анжуман йиғилишида иштирок этмоқда. Тадбирлар доирасида банк ҳамда ХСРИК Ўзбекистонда Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олди.

Марғилон аҳолиси омбудсманга мурожаат қилиб, гавжум чорраҳага светофор ўрнатишга эришди
30 апрель 2024, 14:15

Марғилон аҳолиси омбудсманга мурожаат қилиб, гавжум чорраҳага светофор ўрнатишга эришди

Марғилон шаҳридаги «Хўжа порсо» МФЙ аҳолиси автоҳалокат хавфи юқори бўлган чорраҳага светофор ўрнатишга кўмак беришни сўраб омбудсманга мурожаат қилди. Омбудсманнинг «тегишли ташкилотлар»га мурожаатидан сўнг масала ижобий ҳал этилди.

Ўзбекистонга айрим маҳсулотларни олиб киришда фитосанитария сертификати талаби бекор қилиниши мумкин
30 апрель 2024, 13:17

Ўзбекистонга айрим маҳсулотларни олиб киришда фитосанитария сертификати талаби бекор қилиниши мумкин

Чет элда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган ва фитосанитар хавфи паст бўлган карантин остидаги маҳсулотларни хориждан олиб киришда фитосанитария сертификатини талаб қилиш бекор қилинмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўйишда қабул қилди.

Ўзбекистон аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 77 фоизга етди
30 апрель 2024, 13:15

Ўзбекистон аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 77 фоизга етди

Ўзбекистонда аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 77 фоизни ташкил этмоқда. 2024 йил якунигача кўрсаткич 81 фоизга етказилиши режа қилинмоқда.

Тошкент ҳайвонот боғида навбатдаги васийлик дастури очилди
30 апрель 2024, 12:19

Тошкент ҳайвонот боғида навбатдаги васийлик дастури очилди

Тошкент ҳайвонот боғида жонзотларнинг яшаш шароитини яхшилаш учун навбатдаги васийлик дастури очилди. Бунда корпусларни таъмирлаш, ўйинчоқ, овқат олиб бериш, даволатиш ва бошқалар амалга оширилади. Бу даврда васий ва унинг оиласига имтиёзлар, жумладан, зоопаркка бепул кириш имкони берилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг