Жамият

Янги «Бизнес РБП» банк платформаси маҳсулотларни онлайнга олиб чиқишни тезлаштиради
22 апрель 2024, 09:00

Янги «Бизнес РБП» банк платформаси маҳсулотларни онлайнга олиб чиқишни тезлаштиради

«Бизнес РБП» — бу Fido-Biznes томонидан яратилган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларга масофадан хизмат кўрсатиш учун ечим.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллионга етди
22 апрель 2024, 06:52

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллионга етди

22 апрель куни Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллионга етди. Ой бошида бу кўрсаткич 36 963 262 млн нафарни ташкил этганди.

300 минг долларлик альбом, муаллифлик ҳуқуқи ва дунёни забт этиш мақсади — бастакор Султон Али Раҳматов билан интервью
21 апрель 2024, 19:44

300 минг долларлик альбом, муаллифлик ҳуқуқи ва дунёни забт этиш мақсади — бастакор Султон Али Раҳматов билан интервью

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Султон Али Раҳматов «Газета.uz»га берган интервьюсида нега 13 йил давомида концерт қўймагани, муаллифлик ҳуқуқи, бугунги ўзбек қўшиқчилари ва бошқа мавзулардаги фикрлари билан ўртоқлашди. «Дунёни барибир забт этаман», — дейди созанда ва бастакор.

Қашқадарёда юқори тезликдаги Damas уриб юборган 1-синф ўқувчиси вафот этди
21 апрель 2024, 19:31

Қашқадарёда юқори тезликдаги Damas уриб юборган 1-синф ўқувчиси вафот этди

Шаҳрисабз шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 1-синф ўқувчисини юқори тезликда келаётган Damas уриб юборди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди, ҳайдовчи қамоққа олинди.

Фото, видео: Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳарбий марш бўлиб ўтди
21 апрель 2024, 11:41 1

Фото, видео: Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳарбий марш бўлиб ўтди

Шанба куни Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмлари вакиллари оркестр садолари остида Тошкентнинг марказий кўчалари бўйлаб юриш қилди. Майдонда ҳарбийлар ва оркестрнинг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди. PressPhoto.uz суратлари ва вазирлик видеоси.

Фарғонадаги ЙТҲда 21 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
20 апрель 2024, 19:49

Фарғонадаги ЙТҲда 21 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғонанинг Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган Spark Volkswagen билан тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.

21 апрель санасида VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади
20 апрель 2024, 19:00

21 апрель санасида VI BYD Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтади

20 апрель куни Миллий олимпия қўмитасида VI BYD Тошкент халқаро марафонининг тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ташкил қилинди.

Қашқадарёда 4 кишини Никарагуага жўнатиш учун 35 минг доллар олган шахс ушланди
20 апрель 2024, 18:34

Қашқадарёда 4 кишини Никарагуага жўнатиш учун 35 минг доллар олган шахс ушланди

Самарқандда фуқарони Исроилга ишга жўнатиш учун 18 минг доллар, Қашқадарёда 4 кишини Никарагуага жўнатиш учун 35 минг доллар сўраган шахслар қўлга олинди.

Тошкент шаҳри ва вилоятида хориждан олиб келинган қарийб 20 кг наркотик модда мусодара қилинди
20 апрель 2024, 16:02

Тошкент шаҳри ва вилоятида хориждан олиб келинган қарийб 20 кг наркотик модда мусодара қилинди

ДХХнинг Тошкент вилояти ва шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларида 19,7 кг синтетик наркотик моддалар олиб қўйилди. Аниқланишича, Россия ва Қозоғистондан олиб ўтилган моддаларни интернет орқали сотиш режалаштирилган.

Қашқадарёда эркак фарзандининг ўлими хабарини етказган шифокорни калтаклади
20 апрель 2024, 14:52

Қашқадарёда эркак фарзандининг ўлими хабарини етказган шифокорни калтаклади

Қашқадарёда фуқаро шифохонадаги 2 ёшли фарзанди вафот этганини айтган жарроҳни урди. «Отаси тўғридан-тўғри юзимга мушт билан урди. Ҳушимни йўқотдим, қолганини тўлиқ эслолмайман», — дейди шифокор. Боланинг онаси эри бу ишни асабий ҳолатда қилганини айтиб, шифокордан «тўғри тушуниш»ни сўради.

Бир йилда тиббиёт ходимлари фаолиятига ноқонуний аралашган 87 нафар шахс жазоланди
20 апрель 2024, 13:07

Бир йилда тиббиёт ходимлари фаолиятига ноқонуний аралашган 87 нафар шахс жазоланди

Бир йил ичида судлар томонидан тиббиёт ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган ёки уларга қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатган 87 нафар шахсга нисбатан жарима ёки қамоққа олиш жазоси тайинланди. Ушбу қоидабузарлик учун қамоққа олиш мансабдор шахсларга нисбатан қўлланади.

Ўзбекистон сув тошқинларидан жабр кўрган Қозоғистон аҳолисига ёрдам юборди (фото)
20 апрель 2024, 11:02

Ўзбекистон сув тошқинларидан жабр кўрган Қозоғистон аҳолисига ёрдам юборди (фото)

Ўзбекистон Қозоғистоннинг сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудлари аҳолиси учун 15 та юк машинасида гуманитар ёрдам жўнатди. «Газета.uz» манбасининг хабар беришича, 10 млрд сўмлик 100 тонна юк юборилган. Фото.

БААдаги кучли ёмғирлар сабаб 52 нафар Ўзбекистон фуқароси Дубай аэропортида қолиб кетди
20 апрель 2024, 00:50

БААдаги кучли ёмғирлар сабаб 52 нафар Ўзбекистон фуқароси Дубай аэропортида қолиб кетди

БААда ёққан кучли ёғингарчилик оқибатида кўплаб муассасалар, хусусан, аэропортлар фаолияти тўхтатилганди. Шу сабабли 52 нафар Ўзбекистон фуқароси 1 кун давомида Дубай аэропортининг кутиш залида қолиб кетди. Музокаралардан сўнг улар Uzbekistan Airways самолётида Тошкентга қайтарилди.

19 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
19 апрель 2024, 23:50

19 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Ўзбекистоннинг Душанбедаги янги элчихонаси, автомобиль бозоридаги уч ойлик пасайиш, Мудофаа вазирлигининг ҳарбий марши, 9 та ҳудудга сел келиш хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Менинг аёл ва инсон сифатидаги ҳуқуқларимга дахл қилинди». Хонанда Лола — тармоқлардаги ҳақоратлар ҳақида
19 апрель 2024, 23:00

«Менинг аёл ва инсон сифатидаги ҳуқуқларимга дахл қилинди». Хонанда Лола — тармоқлардаги ҳақоратлар ҳақида

Хонанда Лолани интернетда ҳақоратлашди — баъзи фойдаланувчилар унинг либосида кўкрак шакли ҳаддан ортиқ сезилиб турибди, демоқда. «Жирканч нарсаларни ёзишяпти, ҳақоратлашяпти, камситишяпти», — деди у «Газета.uz»га. Қўшиқчи «Ўзбекконцерт»дан «суҳбат» эмас, балки ҳимоя истаганди.

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У ОАВдаги хабарларни асоссиз деб атади
19 апрель 2024, 21:46

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. У ОАВдаги хабарларни асоссиз деб атади

Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Аманбаевага нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тадбиркор ва Зулфия мукофоти совриндори фирибгарлик ва пора беришга шерикликда гумонланмоқда. У ОАВ хабарларини асоссиз деб атади.

Тошкент шаҳри аҳолиси Бектемир туманидаги кўчаларни номлашда овоз бериши мумкин
19 апрель 2024, 20:42

Тошкент шаҳри аҳолиси Бектемир туманидаги кўчаларни номлашда овоз бериши мумкин

Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолидан Бектемир туманидаги 270 дан ортиқ кўча, йўлак ва боши берк кўчаларга ном бериш ва номларини ўзгартириш бўйича овоз беришда иштирок этишни сўради. Овоз бериш жараёни geonom.tashkent.uz сайтида 27 апрелга қадар давом этади.

Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтади
19 апрель 2024, 17:09

Тошкентда ҳарбий марш бўлиб ўтади

20 апрель куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг тантанали пиёда юришлари бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар қўшиқларни ижро этаётган оркестр садолари остида пойтахтнинг асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланади (харита).

Коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоясини кучайтирувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди
19 апрель 2024, 15:59

Коррупция ҳақида хабар берганлар ҳимоясини кучайтирувчи қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Ўзбекистонда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда хабар берувчининг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳимоланиши ва бошқа қатор кафолатлар акс этган.

Тошкентда ўқувчиларнинг қўлига игна ва «саморез» санчган ўқитувчига жиноий иш очилди
19 апрель 2024, 15:49

Тошкентда ўқувчиларнинг қўлига игна ва «саморез» санчган ўқитувчига жиноий иш очилди

Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф ўқувчилари қўлларига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келган синф раҳбари вояга етмаганларни қийноққа солишда айбланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг