Жамият

Тошкентда бошқаруви йўқотилган автобус бетон устунга урилди
28 сентябрь 2023, 18:12

Тошкентда бошқаруви йўқотилган автобус бетон устунга урилди

Миробод туманида йўловчи автобуси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон устунга урилди. Унинг олд қисми ва ойналарига шикаст етган. Ҳеч ким жароҳат олмади, дейилади хабарда.

ДХШ асосида боғча очиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди
28 сентябрь 2023, 17:17

ДХШ асосида боғча очиш учун ажратилган кредитларнинг имтиёзли муддати узайтирилди

Давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни очган тадбиркорларга битимга мувофиқ ажратилган имтиёзли кредитлар бўйича имтиёзли давр муддати 2024 йил 1 октябргача узайтирилди.

Сергелидаги портлаш оқибатида 592 та хонадон, 25 та ҳовли, 1 та мактаб ва 2 та боғчага зарар етди
28 сентябрь 2023, 16:40

Сергелидаги портлаш оқибатида 592 та хонадон, 25 та ҳовли, 1 та мактаб ва 2 та боғчага зарар етди

Сергели туманидаги портлаш оқибатида 592 та хонадон, 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та боғча биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етди, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.

Сергелидаги ёнғинни ўчиришга 8 соатдан кўпроқ вақт кетди
28 сентябрь 2023, 16:05

Сергелидаги ёнғинни ўчиришга 8 соатдан кўпроқ вақт кетди

Ўт ўчирувчилар Тошкент шаҳри Сергели туманидаги кучли портлаш содир бўлган омборхонадаги ёнғинни 8 соат давомида ўчирди. ФВВ ва бошқа тегишли ташкилотлардан жами 210 та техника ва 2000 дан ортиқ шахсий таркиб жалб қилинди, деб хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

Сергелидаги портлаш сабабларини ўрганувчи ҳукумат комиссиясига қандай вазифалар юкланди?
28 сентябрь 2023, 16:03

Сергелидаги портлаш сабабларини ўрганувчи ҳукумат комиссиясига қандай вазифалар юкланди?

Бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссиясига уч кун муддатда Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган портлаш сабабларини ўрганиш, талафотларни бартараф этиш ҳамда фуқароларга тиббий-психологик ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилди.

Сергелидаги портлаш оқибатлари — суратларда
28 сентябрь 2023, 15:45

Сергелидаги портлаш оқибатлари — суратларда

Пайшанба тонги барчани ларзага солган Сергелидаги портлаш ҳақидаги хабарлар билан бошланди. Омборхонадаги чақнаш оқибатида кўплаб уйлар ва тижорат биноларига зарар етди, 160 дан ортиқ фуқаро жароҳатланди, 16 ёшли бола вафот этди. «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам ушбу ҳудуддан фоторепортаж тайёрлади.

Тошкентдан Қарши ва Самарқандга қўшимча электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилди
28 сентябрь 2023, 12:46

Тошкентдан Қарши ва Самарқандга қўшимча электропоездлар ҳаракати йўлга қўйилди

Байрам муносабати билан Тошкентдан Қарши ва Самарқанд шаҳарларига Afrosiyob электропоездларининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

«Қўрққанимдан қандай қилиб кўчага чиқиб олганимни ҳам билмайман». Сергелиликлар — портлаш ҳақида
28 сентябрь 2023, 12:29

«Қўрққанимдан қандай қилиб кўчага чиқиб олганимни ҳам билмайман». Сергелиликлар — портлаш ҳақида

Сергелидаги портлаш юз берган вақтида одамлар уйқуда эди. Кўпчилик довдираб қолган, кимдир зилзила бўлаяпти деб ўйлаган, бошқаси боласини бағрига босиб, кўчага отилган. Ҳодисада жабрланган сергелиликлар биринчи таассурот ва энди нима қилмоқчи эканликлари ҳақида «Газета.uz»га гапириб берди.

Фоторепортаж: Тошкентдаги портлаш жойида ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда
28 сентябрь 2023, 12:10

Фоторепортаж: Тошкентдаги портлаш жойида ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда

«Газета.uz» мухбирлари Тошкент шаҳри Сергели туманидаги портлаш содир бўлган жойдаги вазиятни кузатишда давом этмоқда. У ерда ёнғинни ўчириш давом этяпти. Портлаш оқибатида очиқ майдонда сақланаётган автомобилларга ҳам зарар етган.

Сергелидаги портлаш бўйича жиноий иш қўзғатилди — ИИВ
28 сентябрь 2023, 12:04

Сергелидаги портлаш бўйича жиноий иш қўзғатилди — ИИВ

Сергели туманидаги портлаш бўйича ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» ва «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. «Ҳозирда кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.

«Аҳолининг зарари тўлиқ давлат томонидан қоплаб берилади» — Сергели тумани ҳокими
28 сентябрь 2023, 11:55

«Аҳолининг зарари тўлиқ давлат томонидан қоплаб берилади» — Сергели тумани ҳокими

Сергели туманидаги омборхонадаги портлаш оқибатида талафот кўрган ҳар битта хонадон инвентаризациядан ўтказилмоқда, деди туман ҳокими Элбек Шукуров. У етказилган зарар тўлиқ давлат томонидан қопланишини таъкидлади. Ҳудудда аҳоли учун овқатланиш ва тиббий хизмат кўрсатиш пунктлари ташкил этилган.

Сергелидаги талафотларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди
28 сентябрь 2023, 11:39 1

Сергелидаги талафотларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди

«Қурувчилар» даҳасида жойлашган омборхонада содир бўлган портлаш юзасидан Ҳукумат комиссияси тузилди. Унга бош вазир ўринбосари Ачилбой Раматов бошчилик қилади.

Сергелидаги портлаш оқибатида 163 киши жароҳатланди — ССВ
28 сентябрь 2023, 11:21

Сергелидаги портлаш оқибатида 163 киши жароҳатланди — ССВ

Сергели тумани «Қурувчилар» даҳасидаги портлаш оқибатида 163 киши жароҳатланди, деб хабар берди ССВ. Уларнинг 24 нафари шифохонага ётқизилган, аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда. Вазирлик 16 ёшли боланинг ўлимини тасдиқлади.

«Портлаш хавфи бўлган нарсалар сақланмаган» — Тошкентдаги портлаш содир бўлган омборхона вакили
28 сентябрь 2023, 10:27

«Портлаш хавфи бўлган нарсалар сақланмаган» — Тошкентдаги портлаш содир бўлган омборхона вакили

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги кучли портлаш содир бўлган омборхонада портлаш хавфи бўлган ва ёнувчи моддалар бўлмаган, дея хабар қилди «Газета.uz»га Халқаро логистика маркази (United Cargo Center) вакили. Расмий идоралар воқеа юзасидан ўрганиш ўтказмоқда. Мажмуа ҳақида нималар маълум?

Сергелидаги портлаш оқибатида 11-синф ўқувчиси вафот этди
28 сентябрь 2023, 10:21

Сергелидаги портлаш оқибатида 11-синф ўқувчиси вафот этди

«Газета.uz» Тошкентнинг Сергели туманидаги омборхонада юз берган кучли портлаш оқибатида 11-синфда ўқувчи бола ҳалок бўлганини аниқлади. Унинг бошига ром тушиб кетгани айтилмоқда.

Сергелидаги портлаш жойидан фоторепортаж
28 сентябрь 2023, 09:55

Сергелидаги портлаш жойидан фоторепортаж

Кечаси Тошкентдаги Қурувчилар даҳасида жойлашган омборда юз берган кучли портлаш ёнғинга сабаб бўлди. Кўп қаватли уйларнинг ойналари синган. Жабрланганлар бор, аммо уларнинг сони очиқлангани йўқ. Воқеа жойида махсус хизматлар иш олиб бормоқда. «Газета.uz» мухбирлари у ердан фоторепортаж тайёрлади.

Портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади — Шавкат Умурзоқов
28 сентябрь 2023, 09:31

Портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади — Шавкат Умурзоқов

«Қурувчилар» даҳасидаги портлаш оқибатида шикастланган уйлар эгаларига етказилган зарар қоплаб берилади. «2−3 кун ичида бу муаммоларни ҳал қиламиз», — деди воқеа жойига етиб келган пойтахт ҳокими в.б. Шавкат Умурзоқов.

ЕИ Ўзбекистонда ўсмирлар учун кинематографияни ўргатиш бўйича таълим лойиҳасини амалга оширади
28 сентябрь 2023, 09:03

ЕИ Ўзбекистонда ўсмирлар учун кинематографияни ўргатиш бўйича таълим лойиҳасини амалга оширади

Европа Иттифоқи FOCUS кино ва театр мактаби билан биргаликда болалар учун кинолойиҳани амалга оширмоқда. Ўсмирлар учун бепул ўқув модули Ўзбекистон ёшлари ўртасида кино ва театр соҳасида таълим сифатини оширишга қаратилган.

Сергелида кучли портлаш: жароҳатланганлар бор, уй ва бошқа объектларга зарар етган (фото, видео)
28 сентябрь 2023, 06:31

Сергелида кучли портлаш: жароҳатланганлар бор, уй ва бошқа объектларга зарар етган (фото, видео)

Тунда Тошкентнинг Сергели туманидаги омборхонада кучли портлашдан сўнг ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор. Тармоқлардаги видеоларда уй ва бошқа объектларга жиддий зарар етганини кўриш мумкин. Ёнғин қуршаб олинган, уни ўчириш ишлари давом этмоқда (фото, видео).

27 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
27 сентябрь 2023, 22:49

27 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Блогер Фарҳод Маннопов вафоти бўйича жиноят иши судга юборилгани, «Док-1 Макс» ишининг суд тафсилотлари, «Антиструмин» дориси мавзусига чуқур кирмасликни маслаҳат берган ССВ раҳбари, Ватанга муҳаббат ҳақида гапирган президент, «маҳалла еттилиги» дастури ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг