Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россиясига ташрифи жорий йил июнь ойининг иккинчи ярмида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди, дея хабар берди «Газета.uz» мухбири.

«Яхшироқ тайёрланиш мақсадида ушбу ташрифни июннинг иккинчи ярмида уюштиришга келишиб олдик», — деди жума куни брифингдаги саволга жавоб берган Неъматов.

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи дастурига ҳудудлар ва ректорлар ўртасидаги навбатдаги форумлар, медиа-форум ва бошқа тадбирлар киради.

Тадбирда қайд этилганидек, томонлар январь ойида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Тошкентга ташрифи чоғида Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифи вақти тўғрисида келишиб олган эди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам Ўзбекистон ва Россия президентларининг телефон орқали мулоқотида Ўзбекистон президентининг Россияга давлат ташрифи кун тартибини тайёрлаш, шунингдек, мамлакатнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги йилида икки давлат ҳамкорлигининг истиқболлари кўриб чиқилди.