Ғузор тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Суюнов Бекзод Олимович туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Халқ депутатлари Ғузор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.

Ҳозирга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Бабақулов Саъдулла Абдуллаевич соғлигидаги сурункали муаммолар сабабли ўз аризасига асосан, вазифасидан озод этилди.