Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.

Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига полковник Абдуллаев Бекмурод Тожимирзаевич тайинланди. У 2019 йил 24 ноябрдан ИИВ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган эди. Ундан олдин 2018 йил октябридан Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари — молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Бекмурод Абдуллаев.

Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари — Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Ганиев Мамиржон Жомолдинович тайинланди.

Миллий гвардия қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига полковник Мамаюсупов Сарвар Дехканбаевич тайинланди.

Март ойида Тошкент ИИББ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Рустам Жўраев Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланган эди.