Халқ таълими вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Отабек Назиров Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.
Ўзбекистон Экологик партияси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Алишер Абдуалиев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. У Ўзбекистоннинг Украина ва Молдовадаги элчиси бўлиб ишлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев Германиянинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мюнхен шаҳрида Бавария бош вазири Маркус Зёдер билан учрашди.
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси АҚШда тўқимачилик маҳсулотларига нисбатан бойкотни бекор қилиш масаласини муҳокама қилади.
Собир Холматов «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг инновацион ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди.
Шавкат Мирзиёев ва Ангела Меркел иқтисодий ҳамкорлик, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги алоқаларни муҳокама қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Берлиндан Мюнхен шаҳрига келди ва бу ерда ўқиётган, ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан суҳбатлашди.
Франк-Вальтер Штайнмайер Шавкат Мирзиёев таклифи билан баҳорда Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ўзбекистон президенти Германияга расмий ташрифини бошлади. Берлинга етиб бориши билан у бир гуруҳ ўзбек ёшлари билан учрашди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Германияга жўнаб кетди.
17−18 январь кунлари амалий ташриф билан Ҳиндистонда бўлган президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев «Жўшқин Гужарат — 2019″ IX халқаро инвестиция саммитида сўзга чиқди.
«Жўшқин Гужарат» халқаро саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашди.
Ўзбекистон Республикасининг Консуллик уставини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун президент томонидан имзоланди.
Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисидаги президент фармони қабул қилинди.
Ўзбекистон президенти «Жўшқин Гужарат» саммитида иштирок этиш учун Ҳиндистонга етиб келди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Жўшқин Гужарат — 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш учун Ҳиндистонга жўнаб кетди.
Президент фармонига асосан Дилшод Раҳимов Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг