Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Федерал канцлер Ангела Меркелнинг таклифига биноан 20 январь куни расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Давлат раҳбарининг ҳамма саъй-ҳаракатлари, барча сафарларидан мақсад битта — халқ манфаатини таъминлаш. Иқтисодий, инвестициявий ва технологик жиҳатдан улкан имкониятларга эга Германия билан ҳамкорликдан ҳам катта мақсадлар кўзланган, дейилади хабарда.

Учрашув ва музокарлар натижасида иқтисодиёт, молия, инвестиция, инновация, илм-фан, техника, таълим ва маданият соҳаларида муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.