Ҳукумат қарори билан Собир Эркинович Холматов «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг инновацион ривожланиш ва инвестициялар бўйича ўринбосари этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари рақобатбардошлигини ошириш, экспорт маҳсулотлари турларини ва етказиш ҳажмини кенгайтириш «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамиятининг устувор йўналишларидан ҳисобланади.