Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев кеча Берлиндан Мюнхен шаҳрига келди. Ўзбекистон делегациясини Бавария ҳукумати ва жамоатчилик вакиллари кутиб олди. Ўзбекистон давлат раҳбари Баварияда ўқиётган, ишлаётган ўзбекистонлик ёшлар билан суҳбатлашди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

— Германияга ташриф давомида жуда катта келишувларга эришилди. Сизлар бу ерда ўқиб, замонавий билимларни эгаллаб Ўзбекистоннинг янада тараққий этишига ўз ҳиссаларингизни қўшасизлар, деб ишонаман, — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 январь куни Бавария бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи ишбилармон ва молиявий доиралари вакиллари билан учрашади.