8 август куни 7:30 да Тошкентнинг Юнусобод туманида Боғишамол ва Янги шаҳар кўчалари чорраҳасида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Пойтахт ИИББ матбуот хизматининг хабар қилишича, Hyundai автомобилининг 34 ёшли ҳайдовчиси Шохруҳ Т. светофорнинг тақиқланган чироғида ҳаракатланиб келиб, Cobalt ва Spark автомобиллари билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида Cobalt йўловчилари 40 ёшли Шукурулло ва 32 ёшли Маҳлиё К., шунингдек, 10 ёшли Hyundai йўловчиси И. Ш. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, 10 ёшли бола вафот этди.