Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига кўра, Санаев Жавлон Исматович Самарқанд туманига, Турумов Алишер Эркинович Жомбой туманига прокурор этиб тайинланди. Бу ҳақда Zarnews.uz хабар берди.

Ушбу туманлар прокурорлари Ўзбекистон Республикаси президентининг жорий йил 26 июль куни Самарқанд вилоятига ташрифи ортидан бошқа секторлар раҳбарлари қаторида вазифасидан озод этилганди.