Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратида раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Подполковник Абдураҳмонов Иброҳимжон Отажонович Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.