Кувайтда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мазкур мусобақа 14 вазн тоифасида ўтказилган бўлиб, улардан 12 тасида Ўзбекистон терма жамоаи вакиллари финалга чиқди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

12 нафар боксчидан 10 таси финал жангида ғалаба қозониб, ўз вазн тоифасида Осиё чемпиони, деган номга сазовор бўлди. Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу қитъа биринчилигида 10 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медали билан қайтадиган бўлди.

Мусобақада олтин медални қўлга киритган боксчилар:

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов

-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов

-40 кг: Фаррух Тўлаганов

-43 кг: Умидилло Абдурасулов

-46 кг: Бобурбек Бобожонов

-49 кг: Лазизбек Тўлқинов

-52 кг: Далержон Бозоров

-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев

-61 кг: Мирзоб Некбоев

-64 кг: Шавкатжон Болтаев


Кумуш медаль эгалари:

-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов

-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев


Бронза медаль эгалари:

-70 кг: Айназар Кенесбаев

+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев.