«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ўз тасарруфидаги йўналишларда қатнаётган автобусларнинг санитария ҳолатларини янада яхшилаш мақсадида жамоат транспорти воситаларини бир кунда 2 марта ювиш ва тозалаш ишларини йўлга қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бунинг учун автобус саройлари томонидан гуруҳлар ташкил этилди. Улар тушлик вақтида шоҳбекатларда тўхтаган автобусларни 5−10 дақиқа давомида енгил тозалаб берадилар. Асосий ювиш ишлари эса кечқурун автобус йўналишдан қайтгач автосаройда амалга оширилади.

Шу ўринда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ мутасаддилари азиз йўловчиларимиздан автобусларда юрганда тозаликка риоя этишларини, транспорт воситаларини асраб-авайлашларини сўраб қолади. Бу орқали улар жамоат транспорти кўп йиллар давомида бенуқсон хизмат қилишига ҳисса қўшган бўлишади, дейилади хабарда.