Ўзбекистон Жаҳон ресурслари институти (World Resource Institute) томонидан эълон қилинган сув стрессидан азият чекаётган давлат рейтингидан 164 мамлакат орасида 25-ўринни эгаллади.

Ўтказилган тадқиқотларга кўра, Ўзбекистон сув тақчиллиги энг юқори бўлган 27 давлат гуруҳидан ўрин олди. Улар орасида — Афғонистон (рейтингда 27-ўрин), Туркия (32), Қирғизистон (38), Португалия (41) ва Италия (44) ҳам бор.

Марказий Осиёдан Тожикистон ва Қозоғистон мос равишда 51 ва 60-ўринларни банд этди. Туркманистон эса рейтингнинг 15-поғонасини эгаллаган ҳолда Марказий Осиёдаги энг кам сувга эга давлати бўлди.

Қатар (1-ўрин), Исроил (2), Ливан (3), эрон (4) ва Иордания (5) сув тақчиллиги ўта юқори бўлган давлатлар бешлигига киритилди.