Бир қатор ҳудудий божхона бошқармалари раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 2 августдаги фармойишига биноан божхона хизмати подполковниги Ҳожиматов Олимжон Ҳамиджанович Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 2 августдаги фармойишига биноан божхона хизмати полковниги Файзуллаев Хайрулло Нарзуллаевич Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, Наманган вилояти божхона бошқармаси лавозимига тайинланди.