Бишкек суди 9 август куни Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни 29 августга қадар қамоққа олиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар қилди АКИpress.

Собиқ президенти Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича — жиноий гуруҳ ташкил этиш ва коррупцияда айбланмоқда. Атамбаевга нисбатан судгача қамоққа олиш кўринишидаги эҳтиёт чораси танланди, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳибсхонасида сақланади.

Алмазбек Атамбаев 8 август куни ўзининг Кой-Таш қишлоғидаги қароргоҳида қўлга олинган эди. Уни ушлаш бўйича операция 7 август куни бошланди, бироқ собиқ президент тарафдорлари махсус хизматларга жиддий қаршилик кўрсатди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум вақтида бир нафар махсус хизмат аскари ҳалок бўлди, 80 киши жароҳатланди.