2023 йилда Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 56 та хорижий компания 69,8 миллиард сўм солиқ тўлади, бу 2022 йилдаги даромаддан (44,9 млрд) 1,5 баробар кўп, дея хабар қилди Солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғини тўлайдиган хорижий интернет-компаниялар сони 40 тадан 56 тага, даромадлари эса 635,1 млрд сўмга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига (348 млрд сўм) нисбатан 1,8 баробар кўп.

Деярли барча солиқ тушумлари қуйидаги 10 та компаниядан тушган:

  • Meta — 26,4 млрд сўм;
  • Google — 20,3 млрд сўм;
  • Apple — 12,9 млрд сўм;
  • Amazon — 2,2 млрд сўм;
  • Вooking.соm — 1,6 млрд сўм;
  • Netflix — 1,2 млрд сўм;
  • Xsolla — 816,1 млн сўм;
  • Zoom — 763,3 млн сўм;
  • Yandex — 690,4 млн сўм;
  • Adobe Systems — 436,9 млн сўм.

солиқ, хорижий интернет компаниялар

Эслатиб ўтамиз, Meta (Facebook, Instagram, WhatsApp) 238,9 млрд сўмлик (ўсиш 2,5 баравар) электрон хизматлар кўрсатган, бу эса компаниялар томонидан ижтимоий тармоқларда реклама ва тарғибот учун сарфланган маблағлар ошганидан далолат беради.

Amazon ўтган йилнинг июль ойида Ўзбекистонда солиққа тортиш мақсадида рўйхатдан ўтган ва интернет компаниялар орасида солиқ тўловлари бўйича 4-ўринни эгаллаб, 22,6 млрд сўм даромад олган ҳолда рўйхатга биринчи марта кирди.

Ўзбекистонда йил давомида даромадини икки бараварга — 10,1 млрд сўмга етказган Netflix фильм ва сериаллар стриминг хизматига обуна бўлаётганлар сони ҳам ортиб бормоқда.