»дайжест"

Ўзбекистонда Аи-80 бензинининг нархини чеклаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистондаги барча «заправка»ларда Аи-80 бензинига 8 минг сўмлик юқори нарх чегарасини белгилаш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, рақобатни ривожлантириш учун «Татнефть», «Лукойл», «Газпромнефть» ва Saneg компанияларини 80 дан ортиқ «заправка» қурилишига жалб этиш режалаштирилган.


»дайжест"

Фарғонадаги ЙТҲ оқибатида 2 киши вафот этди

Фарғона туманида асосий йўлга шошилиб чиққани айтилаётган Nexia-3 машинаси Tracker`га урилди. Оқибатда 2 йўловчи воқеа жойида вафот этди. Яна 3 киши шифохонага ётқизилди.


»дайжест"

Эски ТошМИдаги бино бузилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди. У — маданий мерос объекти (+фото)

Тармоқларда эски ТошМИ ҳудудидаги Тошкент кадетлар корпусининг собиқ босмахонаси биноси бузилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Маданий мерос агентлиги буни рад этиб, бино маданий мерос объекти экани ва давлат томонидан муҳофаза қилинишини билдирди. Фото.


»дайжест"

Тонгда Тошкент ҳавосидаги PM2,5 миқдори меъёрдан ошмади

Пайшанба тонгидан буён Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши даражаси нормадан ошмади. Соат 8:00 да PM2,5 заррачалари миқдори 5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу — ЖССТ тавсиясига тенг.


»дайжест"

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет Тошкент ва Наманган вилоятларининг айрим ҳудудларида 5−9 январь кунлари қор кўчиши хавфидан огоҳлантирди.


»дайжест"

Исроил Олий суди суд ислоҳоти ҳақидаги қонунни бекор қилди

Исроил Олий суди уни парламент ва бош вазирнинг қарорлари «оқилоналик тамойилига» зид бўлса, уларни бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилувчи қонунни бекор қилди. Ўзгартириш Беньямин Нетаньяху ҳукумати томонидан амалга оширилган ва мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган.


»дайжест"

Суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш тартиби жорий этилади

Президент фармони билан 1 майдан суд ҳужжатлари асосида ижро ҳужжатларини электрон шаклда бериш (юбориш, тақдим этиш) тартиби жорий этилади. Шунингдек, фуқаролардан қарздорликлари учун ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган энг кам кафолатланган даромад белгиланади.


»дайжест"

Самарқандда 2 та юк машинаси тўқнашиши оқибатида улардан бири бутунлай ёниб кетди

Самарқандда иккита юк машинасининг тўқнашуви оқибатида улардан бири, 21 тонна лимон олиб кетаётган транспорт бутунлай ёниб кетди.


»дайжест"

Ўзбекистон 2026 йилгача Аи-80 бензинидан воз кечади. Бунга қандай эришилади?

Ўзбекистон ҳукумати 2026 йилгача Аи-80 бензин ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи. Буни электромобилларни оммалаштириш ва улар учун инфратузилмани яратиш, Аи-92 бензин ишлаб чиқаришни кўпайтириш, газ қуйиш шохобчалари учун газ етказиб бериш ва бошқа чора-тадбирлар ҳисобига амалга ошириш режалаштирилган.


»дайжест"

Ўзбекистонда 2025 йилдан далада сув ҳисоблагич ўрнатган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади

Ўзбекистонда 2025 йилдан бошлаб далада сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Аксинча ҳолатларда эса оширилади. Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун имтиёзли кредит линияси ташкил қилинади.


»дайжест"

Асилбек Худаяров соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Асилбек Худаяров Амрилло Иноятовнинг ўрнига соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шунингдек, у Президент администрациясининг Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимини ҳам сақлаб қолди.


»дайжест"

Ўзбекистонда 1 апрелдан газли ва энергетик ичимликларга акциз солиғи жорий этилади

1 апрелдан таркибида шакар бўлган газланган ичимликлар литри учун 500 сўм, энергетик ичимликлар учун 2000 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилади. Аввалроқ ичимлик ишлаб чиқарувчилар уларнинг инвестицион режаларига таъсир қилувчи бу чора олдиндан муҳокама қилинмаганига эътироз билдирганди.


»дайжест"

Тошкент кўчаларига ҳайдовчилар учун маълумотлар ёзилган экранлар ўрнатилади

Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида фуқароларни реал вақт режимида йўл ҳаракатидаги вазият тўғрисида хабардор қилиш учун ўзгарувчан маълумотлар таблоси ўрнатилди. «Газета.uz» бу нима учун зарурлиги билан қизиқди.